Самарқанд шаҳридаги Панжоб спорт залида 2004-2005-йилларда туғилган ўсмир ўғил болалар ўртасида эркин кураш бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Унда туманимизнинг ўсмир полвонлари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. 92 ва 45 килограммли вазнда гиламга чиққан Сулаймон Зикиряев ҳамда Ҳожиакбар Янгибоевлар 2-ўринни эгалладилар. Зовқиддин Мамадиёров, Хуршид Ўринов, Шуҳрат Эгамбердиевлар ўз вазнлари бўйича шоҳсупанинг 3-поғонасидан ўрин олишди. Полвонларимиз Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
- Бу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад иқтидорли ёш полвонларни Республика биринчилиги мусобақаларига танлаб олишдан иборат эди, - дейди эркин кураш бўйича туман бош мураббийи Ботиржон Туробов. -. Иккинчи ўринни эгаллаган полвонларимиз Республика биринчилиги мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Учинчи ўринни эгаллаган полвонларимиз яна бир бор синовдан ўтказилади. Шу кунларда бу ёш полвонларимиз тажрибали мураббийларимиз М.Туробов, Ш.Раҳмонқуловлар раҳбарлигида мусобақаларга ва қайта синовларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
Даврон БОБОЖОНОВ,
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби катта методисти.