Яқинда Самарқанд шаҳрида спортнинг эркин кураш тури бўйича 2003-2005-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Ҳоким кубоги” соврини учун вилоят мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада туманимиз ўсмир-ёшлари ҳам фаол иштирок этишди. Жумладан, 52 килограмм вазн тоифасида Жаҳонгир Рустамов, 41 килограмм вазн тоифаси бўйича Саидазим Норқўзиевлар фахрли биринчи ўринни, 48 килограмм вазн тоифаси бўйича Шоҳжаҳон Холиқулов ва 35 килограмм вазн тоифаси бўйича Сардор Ҳакимовлар фахрли иккинчи ўринни эгаллашиб, совриндор бўлишди.
Шунингдек, юнон-рум кураши баҳсларида ҳам туманимиз ўсмирлари “Ҳоким кубоги” учун беллашишди. 32 килограмм вазн тоифасида Шохрух Абдусаидов иккинчи, Шахзод Мамиров ва Миржалол Неъматуллаевлар учинчи ўринни қўлга киритишди.
Ғолиблар вилоят ҳокими ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқларига сазовор бўлишди.
Ўз мухбиримиз.