Тошкент шаҳрида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон биринчилиги Осиё чемпионатига саралаш босқичи вазифасини ҳам бажарди. Бу нуфузли мусобақада туманимиз полвонлари ҳам иштирок этишди. Жўрабоев Шаҳриёр 87 килограмм вазнда иштрок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Маҳоратли полвонимиз Мўминжон Абдуллаев 130 килограмм вазнда Осиё чемпионатида иштирок этади.
Шароф МАМАТҚУЛОВ.