“Юнон рум” кураши бўйича Бухоро вилоятининг Вобкент туманида 2001-2002 ва 2003-2007 йилларда туғилган ўсмир ўғил болалар ўртасида Республика биринчилиги мусобоқаларида полвонларимиз мутлоқ ғолибликни қўлга киритишди.
Мусобоқада ёш полвонларимиздан 14 нафари иштирок этди. Шоҳзамон Мусаев, Шуҳрат Исрофилов, Жамшид Усанов, Алибек Раҳматов, Абдулла Аманбоев, Отабек Норқуловлар туманимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилишиб, 20, 23, 26, 29, 32, 42 килограмм вазндаги ўз тенгдошларини доғда қолдириб, фахрли биринчи ўринни эгаллашди.
Миржаҳон Саъдинов, Суҳроб Маҳмудов, Мирзоҳид Суюновлар иккинчи, Дурбек Зоҳидов, Ғолибжон Анорбоев, Оғабек Ўктамов, Отажон Яхшилиқов, Озодбек Ўраловлар учинчи ўрин соҳиби бўлишди.
Ғолиблар мусобақа ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари, дипломлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Раббим ҲОТАМОВ.