Чангал-1 МФЙдатадбиркор Акбар Тошбеков ўз уйида хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида, давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, банк кредитети асосида олинган 16 миллион сўмга 3 та тикув машинаси сотиб олди. Натижада, тажрибали тикувчи, турмуш ўртоғи Нафиса Тошбекова бошчилигида 5 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди. Айни пайтда тикувчилар буюртма асосида келин либослари, хотин-қизлар, болалар футболкалари ва эркаклар кийимларини тикишмоқда.
* * *
Қассоб Миролим Нурбоев маҳалла марказида ўз ҳисобидан гўшт дўконини ишга тушириб, қишлоқ ёшларидан икки кишини доимий иш билан таъминлади.
* * *
Маҳалла аҳолисига қулайлик яратган тадбиркор Шавкат Хидиров озиқ-овқат ва сабзавот маҳсулотлари билан савдо қилиш дўконини ишга тушириши натижасида икки киши ишли бўлди.
* * *
Аҳоли эътиборини тортган “Жийда гули” базмгоҳи атофидаги боғда яратилган болалар майдончасида кичкинтойлар мириқиб ҳордиқ чиқаришмоқда.
* * *
Қишлоқ оилавий поликлиникаси қошида очилган “Тез ёрдам” бўлимидаги янги“Дамас” русумли машина аҳолига беминнат хизмат қилмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.