Республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимиз шаҳри ва қишлоқларида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Гузарлар обод, хиёбонлар озода, қурилаётган кўркам, замонавий бино ва иншоотлар киши кўзини қувонтиради.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек туманимизда ҳам 2017-2018 йилларда Давлат дастури асосида “Қишлоқ қурилиш инвест” УК МЧЖ буюртмачилигида массивларда инфратузилма объектлари қурилиши, арзон уй-жойлар, профилактика инспекторлари уй-жойлари, маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари учун уй-жойларни қуриб фойдаланишга топшириш ишлари амалга оширилмоқда. Туманда 2017 йилда Дастур асосида қурилиши режалаштирилган3 та массивларда 3 та пудратчи корхоналар томонидан бошланғич бадал тўлови 852 миллион сўм бўлган 32 та 2 қаватли, 4 подездли 16 хонадонли уйлар, 25 та 2 сотихли 1 қаватли 2 ва 3 хонали уйлар жами 57 та уй-жойлар қурилиш ишлари амалга оширилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек ушбу қурилиши режалаштирилган арзон уй-жойларга 1 та сув артезиани, 1.552 км сув тармоғи ўтказиш ишлари ҳамда 0,542 км кириш ва ички йўллар қурилиши якунига етказилган.
2017-2018 йилларда туманнинг “Ғўбдин” массивидан ўтувчи темир йўл ёқасидан 100 та 2 сотихли 3 хонали арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда мазкур уй-жойларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Қишлоқ қурилиш инвест” УК МЧЖ томонидан қурилиш корхоналари бириктирилиб, талабгорлар билан уй-жойлар шартномалари тузилиб пудрат ишлари олиб борилмоқда. Шу пайтгача қурилишнинг пойдеворлари ва ғишт териш ишлари тўлиқ бажарилган бўлиб, жорий йилнинг май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2906-сонли “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан туманда 2017 йилда 34 та профилактика инспекторларини хизмат уй-жойлари билан таъминлаш режалаштирилган эди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда туманимизда жами ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда 11 та профилактика инспекторларини хизмат уй-жойлари билан таъминлаш, бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиши режалаштирилган 23 та хизмат уй-жойларини қуришга масъул бўлган “Қишлоқ қурилиш инвест” УК МЧЖ томонидан жорий йил бошига қадар қурилиш монтаж ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.
Арзон уй-жойлар қурилиши бўйича Ғўбдин массивида 240 та 2 сотихли 2 ва 3 хонали, Булунғур маҳалласида 2 та 3 қаватли 16 хонадонлижами 48 хонадонли арзон уй-жойлар ҳамда Хатча массивида 10 та туман раҳбарлари учун хизмат уйлари қурилши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур объектлар учун “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК томонидан лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Ўзбекистон Республикакси Президентининг 2017 йил апрелдаги ПҚ-2873- сонли қарори билан тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ 8155,7 миллион сўмлик 8 та ижтимоий соҳа объектларини Давлат дастури асосида қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш каби ишлар ўтган йил охирига қадар тўлиқ амалга оширилди.
Жумладан, “Толиб бобо акт” ХФ томонидан қиймати 3,5 миллиард сўм бўлган 90 ўринлитиббиёт бирлашмасига қарашли терапия ва гинекология бўлимлари жойлашган биноси, Масъул қурилиш корхонаси “Меъмор” ХФ томонидан лойиҳа қиймати 576,7 миллион сўмлик 144 ўринли 27-сонли, “Сухроб қурувчи нур” ХФ томонидан лойиҳа қиймати 427,2 миллион сўмлик 120 ўринли 47-сонли, “Техно Равот” ХФ томонидан лойиҳа қиймати 305,4 миллион сўмлик 60 ўринли 64-сонли ва “Самарқанд АШЁ” МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 1299,6 миллион сўмлик 420 ўринли 13-сонли умумтаълим мактабларининг бинолариўтган 2017 йилнинг охирига қадар янгидан қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек “Булунғур олтин сув” МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 582,5 миллион сўмлик 140 ўринли 22-сонли, “Гашсан лазиз” МЧЖ қурувчилари томонидан лойиҳа қиймати 745,3 миллион сўмлик 140 ўринли 13-сонли мактабгача таълим муассасалари тўлиқ капитал таъмирланиб, “Ғанибек қурувчи” МЧЖ қурувчилари лойиҳа қиймати 555,9 миллион сўмлик 50 ўринли 4-сонли мактабгача таълим муассасасини ҳам тўлиқ таъмирлаб қўшимча янги бинолари билан қурилиш ишларини амалга ошириб жорий йил бошига қадар фойдаланишга топширишди.
2018 йилда қурилиши режалаштирилаётган объектларда ҳам асосан аҳолининг соғлигини мухофаза қилиш муҳимлигини, умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун уларга замонавий бинолар қуриб бериш, мактабгача таълим муассасаларида кичкинтойларнинг вақтини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитларга эга бўлган замонавий бинолар қурилиши ҳамда болалар спорт мажмуалари қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 2018 йилда қурилиши режалаштирилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, лойиҳа қиймати 500 миллион сўмлик бўлган тумандаги Оқтош маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилавий поликлиника биносини реконструкция қилиш, 45-умумтаълим мактабига қиймати 2 миллиард 11 миллион сўмлик 30 ўринли 10 та сонфхона қурилиши, 23-сонли умумтаълим мактабини қиймати 2 миллиард 262 миллион сўмлик (998 ўринли) капитал таъмирлаш, 22-сонли умумтаълим мактабида қиймати 1 миллиард 632 миллион сўмлик (720 ўринли) капитал таъмирлиш ишларини олиб бориш, 5-сонли мактабгача таълим муассасасасини қиймати 1 миллиард 260 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилиши ҳамда 49-сонли умумтаълим мактабига қиймати 975 миллион сўмлик 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиши режалаштирилиб айни пайтда пудратчи қурувчилар томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Шерзод СИНДОРОВ,
Туман ҳокимининг ўринбосари.
Тўлқин ШЕРБОЕВ,
“Булунғур ҳаёти”нинг мухбири.