Афсуски, бу касалликдан Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳоли эмас. Катта ёшдаги фуқароларимизнинг 7,9 фоизи шу хасталикка чалинган. Мамлакатимизда ноябрь ойи “Диабет ойлиги” деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас, албатта.
Ноябр ойи “Диабет ойлиги” деб эълон қилинганлигига сабаб 1991 йилда Халқаро диабет Федерацияси ва бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 14 ноябрь бутун дунё “Диабетга қарши курашиш куни” деб эълон қилинган. Бу кунни танлашнинг ҳам ўз тарихи бор. Канадалик олимлар Фредерик Бантинг ва Чарлз Бест 1921 йилда буқалар ошқозон ости безидан экстаркт ажратиб олишган. 1922 йилда тарихда биринчи марта Фредерик қанд касаллигининг оғир формаси билан касалланган 14 ёшли болани инсулин билан даволаган. Шу усул орқали беморларнинг диабетга чалиниб, комада бўлиши тўхтатилди. Бу кашфиёт учун улар Нобель мукофоти билан тақдирланган. Ушбу касалликни ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ассамблеяси ҳам умумдавлат муаммоси деб тан олди. Фредерик Бантинг туғилган санаси, яъни 14 ноябрь “Халқаро қандли диабетга қарши курашиш куни” деб эълон қилинди.
Кейинги пайтларда қандли диабет ва халқасимон без касалликлари билан оғриган болалар сони қисман ошмоқда. “Умид - Д” қандли диабет беморлари ва ногиронларга ёрдам берувчи жамият билан биргаликда касалликнинг олдини олиш мақсадида туманимизда мунтазам тиббий кўриклар ташкил этилиб, касаллик аниқланган болаларга замонавий тиббий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Касал салбий омилларининг хавф даражасини камайтириш учун соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинмоқда.
30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида қандли диабет - 1 тип касаллиги учрайди. Клиник белгилари: болалар тўсатдан кома ҳолатига тушиб қолади, болаларда озиш кузатилади. Кўп сув ичиш, кўп овқат ейиши, бош оғриши, ичи бузилиши, яноқлари қизариши, қайт қилиши ҳолатлари кузатилади. Шу ҳолат кузатилганда эндокринолог шифокорига учрашиш лозим. Қондаги ва пешобдаги қанд миқдорини аниқлаш ва гликерланган гемоглабинни аниқлаш шарт. Таҳлиллар мусбат бўлганда интенсив инсулинотерапияга эндокринология шифокори томонидан ўтказилади ва даволаш чоралари олиб борилади. Бемор диспансер назоратига қўйилади. Доимо кузатувда бўлади.
30 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ўртасида қандли диабет - 2 тип касаллиги учрайди. Клиник белгилари: озиб кетиши, иштаҳасининг бузилиши, бош оғриши, кўп сув ичиш, кўп пешобга чиқиш, уйқусизлик, асабийлик, оёқлар қақшаб оғриши каби белгилари мавжуд бўлади. Бу ҳолатда сиз эндокринолог шифокор қабулига келиб, қондаги ва пешобдаги қанд миқдорини аниқлаш ва гликерланган гемоглабинга таҳлил ўтказиш шарт. Мусбат таҳлиллар бўлганда “Д” назоратига олинади ва даволаш чоралари олиб борилади. Асосан Парҳез № 9 қанд туширувчи перепаратлар тавсия қилинади ва бошқа мутахассисларнинг тўлиқ кўригидан ўтиш ташкил қилинади.

Нозима ҚУРБОНОВА,
вилоят эндокринология диспансери шифокори.
Собир ЮНУСОВ,
туман Кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори.