Туман марказидан Самарқанд шаҳри томон йўл олган таксида йўлкира муаммоси яна кўтарилди.
- Ука, “нарх”ни икки ҳисса ошириб, йўлни қисқартирибсизларми, — ёши катта йўловчи ҳайдовчига юзланди.
Ҳайдовчи ҳам шуни кутиб турган эканми “ёрилди”.
- Ака, менга қолса, эски нархда ишлайверардим. Ҳозир одам кам, тушунинг баракаси йўқ. Чиқимларни-ку асло сўраманг!
Орқада ўтирган йўловчи ҳайдовчининг гапини бўлди:
- Ахир, илгари 5 минг сўм билан шаҳарга кириб борардик. Ҳозир эса икки ҳисса ортиқ тўлаб, шаҳар остонасига зўрға етамиз. Нарёғи яна..
- Ака, буни мен ўйлаб чиқарганим йўқ. Ана, карантин тугаб, йўл очилса, яна эски нархда қатнайверамиз, — тилёғламаликка ўтди ҳайдовчи. - Ахир, бизнинг харажатимиз ҳам кўп. Шунинг учун даромаднинг баракаси бўлмаяпти.
Ҳайдовчининг ёнида ўтирган бояги йўловчи ўзини тутолмади:
- Ота-боболаримиз “Инсоф сари – барака”, дейишган. Одамларни норози қилиб топилган пулда барака бўлмайди!
Ҳайдовчи “ялт” этиб унга юзини бурди. Гапиришга улгурмади: машина манзилга етиб келган эди.

Қувондиқ XАЛИЛОВ.