Коронавируснинг янги штамми кўплаб учраётганлиги, шу боисдан карантин талаблари кучайтирилганлиги Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.
Ўзбекистон Републикасига кронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг2021 йил 17 апрель кунидаги 69-сон йиғилиш баёни ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг 2021 йил 17 апрель кунидаги 24/2-6178-сонли кўрсатмасининг ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлаш, унга қарши курашиш бўйича ходимларимиз томонида назорат рейдлари олиб борилмоқда.


Рамазон ойи муносабати билан “Тавореҳ” намозларини масжидларнинг ҳовлисида ўқиш белгиланганлигини инобатга олган ҳолда масжидлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситаларини тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинган.
Саъдулла БОЗОРОВ,
туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, катта лейтенант.