“Соҳибкор” МФЙ ҳудудида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши, “Соҳибкор”, “Бўдана”, “Оқтош”, “Нурли йўл”, “Эрганакли”, “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари иштирокида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” тузилмасини тузишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар мавзусидаги тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Ҳайдаров ҳам иштирок этиб, ўтказилаётган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш республикамиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги хусусида сўз юритди.
“Соҳибкор” МФЙ раиси Ҳикматилло Қозоқов эса ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида Фуқаро муҳофазаси тузилмалари аввало, шу ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларни ва уларнинг мулкларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилаётганлигини билдирди. Шунингдек, Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг асосий вазифалари ҳудудда фавқулодда вазиятлар юзага келганда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлигини сақлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, зарарланиш ўчоқларида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ҳамда махсус тадбирларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятларда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари зарурлигини таъкидлади.
Тадбир сўнгида “Соҳибкор” МФЙ аҳолиси, уюшмаган ёшлари иштирокида алоқа, бошқарув ва хабар бериш, жамоат тартибини сақлаш, қутқарув ва ёнғинни ўчириш ҳамда эвакуация бўлинмалари сардорларининг функционал вазифаларини тўлиқ тушунтирилган ҳолда кўргазмали махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди, амалий кўринишлар ташкил этилди.
Сора ЖЎРАЕВА,
“Бўдана” МФЙ раиси.