Туман ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигин янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 49-бандига асосан фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари учун “Оилаларда соғлом муҳитни яратиш, салбий ҳолатларнинг олдини олишда яраштириш комиссиясининг ўрни” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида 4 та мавзу бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Семинар иштирокчилари – “Яраштириш комиссияларининг оилалар мустҳкамлиги, яхши қўшничилик муносабатларида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибатли бўлиш ҳамда аҳоли ўртасидаги ҳамжиҳатлиликни таъминлашдаги аҳамияти” мавзусидафуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдунаби Маллаев маърузаси тингланди. “Нотинч оилаларда муҳитни соғломлаштиришда Яраштириш комиссияси аъзолари масъулияти” мазусида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шокира Пардаева, “Ислом динида никоҳ ва оилага муносабат масаласи. Имом хатибларнинг Яраштириш комиссияси фаолиятидаги ўрни ва роли” мавзусида Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг тумандаги вакили Тўлқин Равшанов, “Яраштириш комиссияси иш фаолияти: амалга оширилаётган ишлар, илғор тажрибалар ва муаммолар” мавзусида “Бешқўтон” МФЙ раиси, Яраштириш комиссияси раиси Гулсара Асқароваларнинг маърузалари эшитилди.
- Ушбу семинарни ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ўрганиш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат, - дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгашининг диний-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Фароғат Шокирова.
Семинарда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Сайёра Жумаева иштирок этди.
Раббим ҲОТАМОВ.