унга қандай тайёргарлик қилинади
Ўзбекистон 2021 йилда илк маротаба таьлим сифатини баҳолаш бўйича PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларида иштирок этади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга қилинган Мурожаатномада ушбу тадқиқотларга тайёргарлик масаласида алоқида тўхталиб, долзарб вазифаларни белгилаб берди. Бу дастурлар орасида энг нуфузлиси PISA баҳолаш дастури бўлиб, ундаги иштирокчи давлатлар сони 85 тани ташкил этади. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йилда ўтказиладиган PISA халқаро тадқиқотида бизнинг ўқувчилар ҳам иштирок этиши, халқаро ареналарда Ўзбекистон ҳам ўзини муносиб тарзда намоён этиши учун бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
PISAнинг мақсади - таьлим ташкилотлари ва таьлим сиёсатини белгилайдиган шахсларга синф, мактаб ва бутун мамлакат чегарасидан ташқарига назар солишга ёрдам беришдир. PISA тадқиқотларида юқори натижани кўрсатиш учун ўқувчилар фанлар чегарасидан чиқиб фикрлашлари ва янги вазиятларда ўз билимларини қўллай олишидир. Бу борада семинар-тренинглар, давра суҳбатлари олиб бориладиган хоналарда компьютер, пректор, интернет тармоғининг мавжуд бўлиши, замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланиши зарур. Физика, кимё, биология хоналари лаборатория жиҳозлари ва кимёвий реактивлар билан таминлагани бўлиши зарур. PISA дастурига ўхшаш халқаро тадқиқотлар ўқувчиларнинг ўқишга бўлган иштиёқини янада ривожлантириш, уларнинг тасаввурини кучайтириш ва келажагини мустақил кўра олиш, мустақил қарор қабул қилиш қобилятининг ривожланишига ёрдам беради.
Дилбар ҚАЮМОВА,
46-мактаб биология фани ўқитувчиси.