Камбағаллик ва уни қисқартириш муҳим аҳамиятга эга бўлган ижтимоий масала бўлиб, у деярли барча иқтисодий тизимларда намоён бўлади. Шу билан бирга камбағалликнинг мамлакат ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмида, уни тақсимлаш хусусиятларида, мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятларида ҳамда аҳолининг турмуш тарзида акс этади. Камбағаллик мамлакат иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатган ҳолда меҳнат бозорида турғун рақобатсизлик ҳолатини келтириб чиқаради, иқтисодий ва ижтимоий тизимларнинг ўзаро мувозанатини бузади, омонатлар ҳажмини қисқартиради ҳамда аҳоли харид қобилиятининг пасайиши эвазига бозор умумий талабини камайтиради. Мамлакатда камбағаллик даражаси мамлакатнинг иқтисодий потенциалини рўёбга чиқара олиш кўрсаткичига ҳам боғлиқ.
Камбағаллик бу нисбий тушунча бўлиб, аҳолининг яшаш тарзи истеъмол маданияти, нарх-наво даражаси билан фарқланади. Бунда нарх эквиваленти ва товар қиймати ҳам муҳим ўрин тутади, яъни Ўзбекистонда 100 АҚШ долларига тенг маҳсулот ва хизматлар Европа мамлакатларида шу турдаги товар ва хизматлар нархидан фарқ қилади.
Камбағалликни қисқартириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида Республикада бир қанча амалий ишлар олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қуйидагилар алоҳида қайд этилди:
“Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. Камбағалликни камайтириш – бу алоҳида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш демакдир. Шунинг учун Жаҳон банки, БМТнинг Тараққиёт Дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бу борада халқаро меъёрлар асосида чуқур ўрганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубларини қамраб олган янги методологияни яратиш лозим”
Камбағалликни қисқартириш аҳолининг келгусида ушбу тоифага тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида камбағаллик турлари ва уни аниқлаш методологиясини тадбиқ этиш талаб этилади. Халқаро тажрибада камбағаллик муаммосини ўрганишдан келиб чиқиб, унинг мутлоқ (абсолют) нисбий ва субъектив турларга ажратиш мумкин.
Мутлоқ (абсолют) камбағаллик – Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган даромад ва тирикчилик минимумини таққослаш йўли билан аниқланади (даромадига нисбатан камбағал).
Нисбий камбағаллик – Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган даромад ва камбағалликнинг нисбий чизиғи асосида аниқланади.
Субъектив камбағаллик – Респондентларнинг ўз-ўзини баҳолаши орқали аниқланади.
Бундан ташқари ижтимоий ва иқтисодий камбағаллик турлари ҳам мавжуд.
Ижтимоий камбағаллик – бу ишга лаёқатсизлик, ногиронлиги бўлган, касалмандлардан иборат бўлиб, уларнинг руҳий ва жисмоний заифлиги сабабли даромад олмаслиги ҳолатини баҳолаш орқали аниқланади.
Иқтисодий камбағаллик – тўлақонли иш самарадорлигига эга бўлиб, ўзининг ишлаб чиқарган товар ва хизмати эвазига олган даромади фаровонликни таъминлай олмаслиги эвазига баҳоланади.
Халқаро тажрибада камбағаллик даражасини аниқлаш - аҳолининг даромади ва мулки, таълим олиш имконияти, ижтимоий эҳтиёжларини қондира олиш имкониятлари каби мезонларга асосан баҳоланади.
Бугунги кунда Булунғур туманида 2106 та камбағал оилалар мавжуд бўлиб, уларнинг реал даромадларини ошириш ва пировардида камбағалликни қисқартириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бир камбағаллик рўйхатига киритилган оилани камбағалликдан чиқариш бўйича мутасадди ходимларга тегишли топшириқлар (кўрсатмалар) берилган.

Мурод НОМАЗОВ,
1-сон касб-ҳунар мактаби директори,
6-Чуют сайлов округидан ЎзХДПдан сайланган
халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.