Шу кунларда, шиддат билан ўзгариб бораётган замонда ёшларимиз албатта, биздан кўра билимлироқ бўлиши керак. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида улкан иқтисодий ўсиш кўрсатгичларига эришилаётганлиги туфайли барча соҳаларда малакали кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талаб янада ошмоқда. Шу сабабди ёшларимиз биздан кўра билимлироқ бўлиши учун давлатимиз раҳбарлари томонидан улкан имтиёзлар, кенг миқёсдаги замон талаблари асосида имкониятлар яратилмоқда.
Бу ўз-ўзидан ўқувчиларимизнинг дарсларга қизиқиш хусусиятларини ошириш ва ҳар томонлама таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш борасида устоз-ўқитувчиларимизга катта масъулият юклайди. Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим эканлиги, аксарият хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва маниторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор тажрибаларни соҳага жалб қилиш ўта муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарорида энг устивор вазифа қилиб қуйидагилар олинди:
Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
PISA, баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва 2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.
Шу мақсадда жорий йилнинг 22-26 апрел кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Халқаро баҳолаш дастурида муваффақиятли иштирорк этиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили”мавзусида семинар ва шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда вилоятимизнинг бир гуруҳ тажрибали фан ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Семинар иштирокчилари вилоят миқёсида туманларда семинар-тренинглар олиб боришмоқда. Айни пайтда мактабларимизда ушбу семинардан олинган илғор тажрибалар асосида ўтилаётган дарслар ўз самарасини бермоқда.
Шоҳруҳ АҲРОРОВ,
46- умумтаълим ўрта мактабининг
маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари.