Айни вақтда ҳаётимизни қўл телефонларсиз тасаввур қилолмаймиз. Шу сабабли ҳар биримиз савдо дўконларидан телефон аппаратларини харид қиламиз. Телефон аппаратларининг баъзилари яхши ишлаб кетса-да, баъзилари аксинча. Ҳар хил носозликлар туфайли ишдан чиқиб, фуқароларимизнинг оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда.
Жумладан, У.Абдуллаев ҳам жорий йилнинг сентябр ойида туман "Деҳқон бозори" ёнида жойлашган дўкондан 1 820 000 сўмга "Samsung a10s" русумли телефон харид қилади. Орадан бироз вақт ўтгач, "IМЕI коддан рўйхатга ўтинг" деган сўров билан телефон ишламай қолади.
Шундан сўнг истеьмолчи телефон носозлигидан норози бўлиб сотувчига бир неча марта мурожаат қилади. Аммо сотувчи томонидан ҳар хил баҳоналар билан муаммо эътиборсизликда қолади. Сотувчи яна “муаммони ҳал қилмайман, қаерга борсанг бор”, деган пўписа ҳам қилади.
Орадан вақт ўтгандан кейин У.Абдуллаев ўз ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлаётганидан норози бўлиб, Ўзбекистон истеьмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерацияси Булунғур тумани ҳудудий бирлашмасига ёзма ариза беради. Мазкур мурожаат бўйича У.Абдуллаев Булунғур туман истемолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерацияга аъзо ҳам бўлди.
Туман истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерация бирлашмаси ходимлари томонидан мурожаат Ўзбекистон Республикасининг 1996 йилги “Истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси доирасида ўрганилиб, фуқарога 1820 000 сўмнинг қайтарилиб берилиши таъминланди.

Шоҳзодбек МАМАРАЖАБОВ,
туман истемолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси.