МУРОЖААТ...
ижобий ҳал бўлди
Бахмал тумани “Тонготар” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Абулқосимова Шоҳсанам туманимиздаги “Буюм бозори” ёнидаги дўкондан “Redimi-6” маркали телефонни 1 130 000 (бир миллион бир юз ўттиз минг) сўмга харид қилган. Ш. Абулқосимова уйга боргач телефони интернет тармоғига уланмаганлигини билгач, яна шу дўконга келиб сотувчидан телефонни бошқа маркали телефонга алмаштириб беришини сўраган. Сотувчи телефонни алмаштиришдан бош тортгач, фуқаро Ш. Абулқосимова туман ИҲҲҚЖ ижро аппаратига мурожаат қилгач соҳа ходимлари аралашуви билан “Redimi-6” русумли телефон “Samsung” русумли телефон аппаратига алмаштирилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди. * * *
Жомбой тумани “Назар” МФЙда истиқомат қилувчи Раҳматова Гулнора туманимиздаги “Буюм бозори” ёнидаги дўкондан 350 000 (уч юз эллик минг) сўмга газ ҳисоблагич ускунасини харид қилган. Уйга бориб ишлатиб кўрганда носозлигини билган харидор яна қайтиб сотувчига газ ҳисоблагич яроқсиз эканлиги боис пулни қайтаришни сўраган. Сотувчи рад жавобини бергач Г. Раҳматова туман ИҲҲҚЖ ижро аппаратига мурожаат қилди. Соҳа ходимларининг аралашуви билан газ ҳисоблагич ускунасининг пули мижозга қайтариб берилди.
Муҳайё АХМЕДОВА,
туман ИҲҲҚЖ ижро аппарати
жамоатчилик билан ишлаш
ва матбуот-ахборот мутахассиси.