Х.Қўчқоров машинаси бузилиб қолганидан сўнг машина устаси Фазлиддинга кўрсатади. Уста машинани кўриб чиқади-да, машинанинг эҳтиёт қисми кетибди, янгисини қўймаса бўлмайди, дейди. Устанинг ўзи Самарқанд шаҳардаги дўкон эгаси билан гаплашиб, эҳтиёт қисмни 4. 130. 000 сўмга олиб келади ва машинага ўрнатиб беради.
Орадан вақт ўтгач Х.Қўчқоров машинаси қизиб кетганининг гувоҳи бўлади. Уста Фазлиддинга олиб кўрсатганда, “мен қилиб бердим, буёғига жавоб бермайман”, деб жавоб беради. Ҳар қанча қилиб бер дейишига қарамай истеъмолчи Х.Қўчқоров устадан рад жавобини олади. Шундан кейин Қўчқоров туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилади. Жамият ходимлари аризани ўрганиш давомида Қўчқоровга бошқа машинанинг эҳтиёт қисмини қўйиб бергани маълум бўлади. Уста Фазлиддинга туман ИҲҲҚ жамияти ҳодимлари қонуний тушунтириш берилганида 6 ой кафолати билан Қўчқоровнинг машинаси эҳтиёт қисмини алмаштириб беради. Ҳасан Қўчқоров Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш Федерациясидан миннатдорчилигини билдиради.
А.РАҲМОНҚУЛОВ,
туман ИҲҲҚ жамияти раиси.