Гиёҳвандлик - тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатадиган, банги қилувчи ёки қўзғатувчи табиий ва синтетик моддаларга патологик мойил бўлиш ҳисобланади. Гиёҳвандлик воситасини оз-оздан истеъмол қилганда ҳақиқий ҳолатга мос келмайдиган ўзидан-ўзи хурсанд бўлавериш, кўпроқ истеъмол қилганда ҳушини йўқотиш, гиёҳвандлик уйқуси даражасигача олиб келувчи, муттасил равишда истеъмол қилганда доимий дозасини ошириб боришни талаб қиладиган касаллик.
Гиёҳвандлик - гиёҳвандлик воситалари нотиббий равишда истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган касаллик. Унинг турлари қуйидагилар: опий, опиатлар (морфин, кодеин, тебаин, героин), наша - истеъмол қилувчи бангилик. Кокаиномания - кокаин истеъмол қилувчи бангилик. Уларнинг ҳарбири ўзига хосхусусиятига эга, аммо ҳамма турларининг умумий белгилари препаратга тез ўрганиш, жисмоний ва руҳий мойиллик ҳамда абстинент ҳолати ривожланишидан иборат. Кўп гиёҳвандларда наркотик препаратнинг биринчи истеъмолидан бошлаб 2-3 ҳафтада мойиллик пайдо бўлади, аммо ҳозир шундай синтетик наркотиклар борки, улар икки инъекция олганидан сўнг мойиллик олиб келади. Ҳамма наркотиклар наркоманнинг руҳий ҳолатини ўзгартириб юборади. Беморларда кайфиятининг паришонлиги, сабабсиз кулгу, сергаплик намоён бўлади. Вақт ва атроф-муҳитни, мувозанатни қабул қилиш бузилади. Баъзи наркотиклар карахтлик, васваса ғояларини, агрессияга мойилликни чақиради. Бундай агрессив ҳолатлар наркотик моддани қабул қилган шахсни ижтимоий хавфли қилиб қўяди. Баъзи гиёҳвандларда 3-7 кун давом этувчи ўткир психозлар ривожланади. Баъзан эса, аксинча, атрофга бепарволик аломатлари пайдо бўлади. Ҳамма гиёҳвандларда ички аъзолар хасталиклари ривожланади. Беморлар ёшига нисбатан катта кўринади, терилари қариган, ажинли, сарғимтир ёки кулранг тусга киради. Сочлари ватишлари тўкилади, томирга олган инъекцияларидан кўпгина чандиқлар қолади. Беморлар ҳолдан тояди.
Наркотикларни узоқ вақт истеъмол қилганда шахс борган сари инқирозга учрайди. Гиёҳвандлар тубан, атрофдагиларга ҳамда яқинларига бефарқ бўлиб қолади, ақл-идроки пасаяди. Гиёҳвандлик воситалари инсон организмини, марказий нерв системасини, кайфиятини ва ҳаракатини, юриш-туришини ҳамда хатти-ҳаракатини ўзгартиради. Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш инсон ҳаёти ва унинг зурриёдига, келажак ҳаётига, фарзандларига катта салбий таъсир қилади.
Тоҳир МЎМИНОВ,
туман прокуратураси
терговчиси лавозимида иш ўрганувчи.