Коллежда 8 декабрь – Конституция кунига бағишлаб шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 5 ёшдан 90 ёшгача бўлган шахматчилар иштирок этди.
Мусобақада МТМ тарбияланувчилари, мактаб ўқувчилари, ўқитувчи ва мураббийлар, турли соҳа вакиллари ҳамда фахрийлар иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Натижаларга кўра, 6 ёшгача бўлган болалар ўртасида Шоҳжаҳон Саидов 1-ўринга муносиб, деб топилди. 6-18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 35-умумтаълим мактаби ўқувчилари Моҳинур Умарова, Дилдора Эрбўтаева, Сарвиноз Умматқуловалар ғолиблик шоҳсупасидан жой олишди. Ўғил болалар ўртасида эса 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳжаҳон Маҳрамов биринчи, 22-мактаб ўқувчиси Содиқ Бойбўтаев иккинчи, 23-мактаб ўқувчиси Тоир Эшмаматов учинчи ўринни эгаллади. Катта ёшлилар яъни, 60 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида ТТБ юристи Мурод Исоқов биринчи, Ўктам Эргашев иккинчи, Анорбой Ҳожиев учинчи ўринни қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса 46-мактаб ўқитувчилари Зебинисо ҳамда Нафиса Исматовалар барчадан устунлик қилишди. 5-мактаб ўқитувчиси Матлуба Қўчқорова ҳамда Света Сумачаковалар бир хил натижа қайд этиб, учинчи ўринга лойиқ, деб топилди. Фахрийлар ўртасида эса Абдуалим Абдураҳмонов энг юқори ўринни эгаллади.
Ғолиблар туман ҳокимлиги ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.