“Ёшлар куни” муносабати билан Каттақўрғон шаҳрида эркин кураш бўйича 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги очиқ биринчилик баҳсларида туманимиз ёш полвонлари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Жумладан, 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳжаҳон Шавкатов ўз вазн тоифасида биринчи, 55-умумтаълим мактаби ўқувчиси Миржалол Неъматуллаев, 23-умумтаълим мактаби ўқувчилари Бобохон Мухторов ва Беҳруз Гўбаевлар иккинчи, 30-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ҳамроз Раҳматуллаев, 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Алимардон Ўрозалиев ҳамда 55-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳжаҳон Эгамбердиевлар учинчи ўринларни эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зафар ҒАФФОРОВ.