Бугун мактаб ўқувчиларига пухта таълим-тарбия бериш билан бирга, уларни қизиқишларига кўра турли касб-ҳунарларга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дарҳақиқат, бугун халқ таълими тизимида умумтаълим муассасаларини битираётган ўқувчиларнинг мустақил ҳаётда бирор-бир касб-ҳунарни мукаммал ўзлаштиришига имкон яратиш, интилиш ва қизиқишларига кўра тўғри йўналтиришдек муҳим вазифага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Касблар ойлиги” доирасида Булунғур туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари мактаб психологи Маҳфуза Ҳамроева билан биргаликда тумандаги тикувчилик, новвойлик, темирчилик ва бошқа турли йўналишларда ҳунармандчилик ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқароларни иши билан яқиндан танишишди.
Уларнинг касб-ҳунар сирлари, илк бор фаолиятини қандай бошлагани тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Хуршид ҒОЗИЕВ