аҳоли ижтимоий ҳимоясида
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг манзиллилигини янада ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда.
Хусусан, жаҳонда бўлиб ўтаётган коронавирус пандемияси аҳолининг эҳтиёжманд қисмини қисқа муддатларда аниқлаш ва уларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва самарали инструментлари бўлишини тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги "Ахолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4797-сонли Қарори соҳадаги муаммоларни бартараф этишга имкон бериши билан аҳамиятлидир.
Хусусан, 2019 йилнинг 1 октябридан Сирдарё вилоятида тажриба лойихаси доирасида бола икки ёшга тўлгунга ўадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафакалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали амалга оширилиб келинмоқда.
Шунингдек, ушбу тизимнинг рақамлаштирилиши ўз навбатида тизимда инсон факторини камайтириш орқали коррупциянинг олдини олишга катта туртки бўлади. Янги тизим орқали ҳар бир нафака автоматик тайинланади. Тайинланганлик ёки рад этилганлик бўйича фуқаронинг шахсий мобил телефонига SMS хабарнома оркали маълум қилинади.
Худди шундай нафақа туловлари 2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Самарқанд вилоятида ҳам амалга оширилади ва 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамни тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан назарда тутилган хужжатлар ва маълумотлар фукаролардан талаб этилишига йўл қўйилмайди.
Президентимиз томонидан имзоланган янги Қарор мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг манзиллилигини янада оширишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиб-таомилларини босқичма-босқич рақамлаштирилиб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот -коммуникация технологияларини кенг жорий этишга туртки бўлади.

Илҳом ҚИЛИЧЕВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
туман бўлими бошлиғи.