САМАРАДОРЛИК ОШМОҚДА
Ҳар қандай давлатда ҳуқуқбузарликлар профилкатикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Чунки тартиб бўлган, хавфсизлик таъминланган юртда тинчлик, осойишталик, файзу-барака ва тарққиёт бўлади, жамият, давлат юксалиб боради. Ҳуқуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш оқилона бошқарув тизими бўлишини тақозо этади. Ҳар бир бошқарув тизимининг ўз тартиб-қоидалари ва уларни амалга ошириш усуллари бор. Ҳатто, ибтидоий жамоа тузумида ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқарув тизимининг асосий шаклларидан бири бўлган.
Ҳозирги кунда республикамизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.. Айниқса, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг янги тизими “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз хонадон” тизимлари жорий этилди ҳамда 24 соатлик патруль хизмати йўлга қўйилди. Шунингдек, хафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”нинг жорий этилганлиги ҳамда замонавий транспорт ва алоқа воситаларининг яратилиши, техник таъминотнинг яхшиланиши, жамоат жойларига видеокузатув мосламалари ўрнатилиши бу борада жуда қўл келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчвиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланиб, ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди:
-ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган, шу жумладан, ички ишлар органлари таянч пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ва ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
-қонунийлик аҳволини ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама қилиш учун жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш;
- ижтимоий аҳамияти муҳим бўлган суд муҳокамалари бўйича сайёр суд мажлисларини ўтказиш;
-аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида уйма-уй юришларни ташкил этиш;
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”ни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва витимологик профилактикаси чора-тадбирлари асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳар бир тури ўз мақсади, вазифаси, хусусиятлари ва афзалликлари асосида ишлаб чиқилган профилактик чора-тадбирлар тизимига эга. Мазкур чора-тадбирлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини кафолатлайди.