ХАЛҚ БИЛАН БИРГАМИЗ
14-Чўянтепа сайлов округидан депутат этиб сайлангимдан сўнг ишни аввало халқ билан бирга бўлиб, уларни тинглаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан яқиндан танишиш, амалий кўмак беришдан бошладим. Дастлаб жорий йил бошида Чўянтепа, Чорбоғ, Авлиё Парпи маҳаллаларидаги сайловчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар вакиллари билан “Парламентимиз ҳақиқий демократик мактабга айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва ўрганиш мавзусида суҳбат ўтказдим.
Шунингдек, сайлов округида сайловчилар билан бир неча бор учрашув ўтказиб, сайловчиларнинг ариза ва оғзаки мурожаатлари асосида тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига 4 маротаба депутатлик сўровлари юбориб, сўров жавобларини олдим. Юртимизда карантин даврида ҳам 5 маротаба онлайн сўровлар юбориб, туман электр тармоқлари колрхонасидан ташқари барчасидан жавоблар олдим.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг топшириғига асосан Чўянтепа ММТП раиси, 4-сектор раҳбари билан ҳамкорликда ҳудуддаги томорқа ва деҳқон хўжаликлари эгалари билан бирма-бир учрашиб, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш бўйича тушунчалар ҳамда амалий кўмаклар кўрсатилди. Ҳудуддаги ногиронлиги бор фуқаролардан 4 нафарининг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, бирламчи кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминладим. Депутатлик ваколатимдан фойдаланиб бундан кейин ҳам ҳудудимдаги сайловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун бор кучимни сафарбар этишга аҳд қилганман.
Севара ЖУМАҚУЛОВА,
14-Чўянтепа сайлов округида ЎзХДП дан
сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.