Давлатимиз томонидан хотин-қизларимиз учун яратиб берилаётган кенг кўламдаги имтиёзлар ўз самарасини бермоқда. Самарқанд МФЙ фуқароси Назокат Боймуродова бундай имтиёзлардан оқилона фойдаланиб ўз уйида тикувчилик ишларини йўлга қўйди. Дастлаб у тадбиркор сифатида маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, Халқ банкидан 20 миллион сўм миқдорида 7 фоизли кредит олди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Корея давлатида ишлаб чиқарилган замонавий, ҳар томонлама қулайликка зга бўлган 3 та тикув машинаси сотиб олди.
- Шу боис маҳалламиз ҳудудида ишсиз юрган 5 нафар ёш қизларимиздан Феруза Алимжонова, Шаҳло Шарипова, Муниса Баҳодирова, Дилфуза Яхшибоева, Озода Холиқовалар доимий иш билан таъминланди, - дейди Самарқанд МФЙ раисининг хотин- қизлар билан ишлаш бўйича ўрибосари Муборак Полвонова. - Айни пайтда тадбиркор- тикувчи Назокат Боймуродова шогирдлари билан биргаликда болалар спорт кийимлари, ҳайдовчилар учун махсус кийимлар, эркаклар учун пижама ва кўйлаклар, пандемияга қарши курашувчилар учун комбинизонлар тикишмоқда.
– Асосан буюртма асосида ишлаяпмиз, - дейди тадбиркор-тикувчи Назокат Боймуродова. – Ортиқча тайёр кийимларни бозорга ҳам чиқараяпмиз. Биз ва бизга ўхшаган тадбиркор хотин-қизларга ғамхўрлик қилаётган давлатимиз раҳбарларидан беҳад миннатдормиз.
Раббим ҲОТАМОВ.