Кун келиб шоир деб ном олсам, агар,
Сиз мени шоир деб атаманг асло.
Шоирликка илҳомлантирган онам ва ёрим,
Шоирликка илҳомлантирган онам ва ёрим,
Шоир деб аталсин шу икки сиймо.
Одил ҲУСАНОВ.
Одил Ҳусановни Булунғурда танимайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Ёшлигидан хушчақчақ, ҳазилкаш, соф дилли, ҳамиша ҳар нарсада одилликни хуш кўрувчи Одил ака болалигидан илмга, китобга меҳр қўйди. У кишида илмга иштиёқ, адабиётга меҳр онасидан ўтган. Одил ака ҳали мурғаклигида меҳрибон онажониси кўплаб қизиқ-қизиқ эртаклар, лапарлар, ривоятлар айтиб берарди. Айтганда ҳам шунчаки эмас, ажойиб тарзда, жозибали оҳангда сўзларди. Кейинчалик, балоғат ёшига етгунча Фузулий, Увайсий, Шерозий, Саъдий, Навоийлар томонидан ёзилган ғазаллар, достонларни ҳам ўқиб берган. Одил аканинг онажонисининг биргина орзуси бор эди. У ҳам бўлса ўғли Одилжонни келгусида кўплаб китоблар муаллифи, шоир ва ёзувчи сифатида кўриш эди. Одил ака ёшлигида онасининг бот-бот “Одилжон, тинимсиз ёзасан, қачон китобинг чиқади? Шу кунни кўриб ўлсам, армоним йўқ” деган сўзлари бир умр ёдида. Бугун орамизда мунис ва меҳрибон онахон йўқ. Лекин, онахоннинг суюкли фарзанди Одилжон томонидан онахоннинг азалий орзулари амалга оширилди.
Одил ака Ҳусанов бугун 80 ёшни қаршиламоқда. Шу ёшда ҳам кўп китоб мутолаа қилади, кундалик газета-журналларни ҳам кўздан кечириб боришни канда қилмайди. Ўтган йили Одил Ҳусановнинг Тошкент шаҳридаги “НОШИРЛИК ЁҒДУСИ” нашриётида “МУСТАҚИЛЛИК ЯЛОВБАРДОРЛАРИ” номли ҳикоялар тўплами нашрдан чиқди. Тўпламдан муаллифнинг ҳаёти ҳақида сўзловчи туркум ҳикоялар, тарихий воқеалар ва маърифий битиклар ўрин олган.

Одил ака Ҳусанов 1942 йилда туманимизнинг “Катта Ўроқли” қишлоғида таваллуд топган бўлсада, болалик ва ўспиринлик даврлари ўтган асрнинг ўрталарида “Мирзачўлни гулистонга айлантирамиз!” шиори асосида Мирзачўл туманининг Қозоғистон Республикасига чегарадош ҳудудидаги “Қизил чорвадор” номли колхозда ўтган. Оилада беш ўғил, ота касалманд... Вояга етмаган фарзандларини едириш, кийинтириш, ўқитиш биргина онаизорнинг зиммасида. Колхоз янги очилган бўлиб, кўчириб келинганлар барак ва ертўлаларда яшашларига тўғри келган. Мактабларда ҳам шароитлар ҳаминқадар эди. Ана шундай қийинчилик шароитларда ҳам Одил Ҳусанов вақт топди дегунча китоб мутолаа қиларди. Ўн беш ёшли ўспирин Одилжон “Янгиер тонги” газетаси қошида ташкил этилган “Ёш қаламкашлар” тўгарагининг фаол аъзосига айланди. Ёзган мақола ва хабарларини туман газетасидан ташқари “Ленин учқуни” ва “Ёш ленинчи” каби республика газеталарига ҳам юбориб турарди. Илмга чанқоқ Одилжон мактабни тугатгандан сўнг ҳам мактабдан узоқлашмади. У уйларига яқин бўлган тўлиқсиз ўрта мактаблардан бирида бош пионер вожатий бўлиб фаолият юрита бошлади.
1962 йилда Тошкент Давлат университетининг тарих факультетига талабаликка қабул қилинган Одилжон 3-курсда ўқишни давом эттираётган вақтда ҳарбий комиссариатдан йўлланма келиб, Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташ учун хизматга отланди. 1966 йили 1 сентябрдан ТошДУнинг тарих факультетида 3-курсдан қайта ўқишни бошлади. Укаси Саъдулла ҳам ТошДУнинг тил ва адабиёт бўлимида таҳсил олганлиги боис, оилавий шароит туфайли Одил ака ўқишни сиртқи бўлимга ўтказиб, ҳам ўқиб, ҳам ишлаб, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида, коммунал-қурилиш техникумида талабаларга тарих ва жимиятшунослик фанидан дарс берди.

О.Ҳусанов оила аъзолари билан биргаликда 1969 йилда Булунғурга кўчиб келишгач, дастлаб ишни тумандаги собиқ “Коммунист” газетаси қошидаги радиоэшиттириш бўлимида оддий ходим сифатида бошлади. Сўнгра ушбу газетанинг мухбири, бўлим бошлиғи, муҳаррир ўринбосари вазифаларида ишлади. Кейинчалик тумандаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида директор ўринбосари ва директор вазифаларида ишлаган Одил ака айни пайтда нафақада. 5 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди, ўқитди, илмли, ишли қилди.17 нафар неваралар қуршовида бўлган пиру-бадавлат, истараси иссиқ, дунёқараши кенг, ўнлаб шогирдларнинг устози бўлган Одил ака Ҳусанов ҳозир ҳам газета ва журналларда, китобларда қизиқарли, болаларбоп мавзудаги матал ва кичик ҳикоялар учраб қолса дарҳол невараларига ўқиб беради. Сўнгра ўқиганларини ҳаётга боғлаб тушунтиради, невараларини ҳам китобга меҳр қўйишга ундайди. Бир сўз билан айтганда Одил ака гарчи нафақада бўлса ҳам тиним билмайди, оилада невараларининг таълим олишига кўмаклашиш баробарида, кунда- кунора ҳаётимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ривожланишлар, бунёдкорликни мадҳ этувчи рисолалари билан таҳририятга ташриф буюриб туради. Бизларга йўл-йўриқлар кўрсатади, газетанинг янада ўқимишли бўлиши учун тавсиялар беради.
Газетамизнинг ушбу сонида табаррук ёшдаги, барчамиз учун қадрли, маслакдош, нуроний устоз Одил Ҳусановнинг собиқ “Коммунист” газетасининг 1975 йил 8 март сонида чоп этилган “ Зиёкорлардан бири” номли ҳикоясини ҳавола этамиз.
ЗИЁКОРЛАРДАН БИРИ
Автобусда кетяпман-у, ҳаёлимда бўлғуси қаҳрамоним билан суҳбат қуряпман. Ойнадан кўриниб турган ложувард осмон ҳам, қувлашмачоқ ўйнаётгандек лип-лип ортда қолаётган симёғочлар ҳам бўлғуси суҳбатимга оқ йўл тилаётгандек, назаримда. Бир қалқиб тўхтаган автобус ҳаёлимни бўлиб юборди, манзилга келибман. Автобусдан тушаётган йўловчилар оқимидан ажралиб, “1-Булунғур” совхози марказий кутубхонасига йўл олдим. Гавжум кутубхона. Ўқиш зали ҳам китоб мухлислари билан тўла. Ким китоб ўқияпти, ким газета ва журнал варақлаяпти. Ўрта ёшларга бориб қолган, мовий кўзлари самимий кулиб турган, юзидаги ажинлари ҳам ўзига ярашиб турган кутубхоначи Матрёна опа тиним билмайди.
-Опа, менга қишлоқ хўжалигига оид адабиётни топишимга ёрдам бериб юборинг.
-Матрёна опа, “Машъал” борми?
-“Уфқ” романининг иккинчи қисми топиладими? каби сон-саноқсиз савол ва мурожаатларга самимият билан жавоб қайтаради. Китобхонларнинг излаган адабиётларини ўз вақтида топишига ёрдамлашади. Кутубхонанинг жиҳозланишига, китоб жавонларига кўз югуртираман. Назар ташлайману, опанинг ишчанлигига, дидига қойил қоламан. Китоблар батартиб терилиб, мазмунига қараб классификация қилинган. Китобнинг қайси бўлимга мансублиги ҳақидаги ва альфавит тартибидаги маълумотлар кўринарли қилиб, аниқ ёзиб қўйилибди. Китоб жавонларининг тепасига улуғ доҳий ва жаҳон ёзувчиларининг ҳикматли сўзлари ёзиб қўйилган.
-Матрёна Димитриевна, кутубхона совети олиб бораётган ишлар тўғрисида сўзлаб берсангиз? - илтимос қилдик мудирадан.

-Нима ҳам дердим, биз ўз бурчимизни ўтаяпмиз. Мақсадимиз кутубхона остонасидан ўтиб келган ҳар бир киши ўзига керакли илмни олса, китоб ўқиб, тушунчаси ва онги ўсса деймиз. Ҳозирги кунда кутубхонамиз 16 минг нусхадан иборат турли мавзу ва тилларга мансуб адабиётлар фондига эга. 1046 нафар ўқувчиларимиз бор. Уларни кутубхонага яна ҳам активроқ жалб қилишда 25 кишидан иборат совет аъзоларининг ҳиссаси бор, албатта.
Дарҳақиқат, шундай. Совет аъзоларининг ташаббуси билан бу ерда тез-тез китобхонлар конференциялариўтказилиб турилади. “Зулфия – давр куйчиси”, “Ким бўлиш керак?”, ва Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асари юзасидан ўтказилган конференциялар кўпчиликда ажойиб таассурот қолдирди. Айниқса, “Улуғлар ҳамиша барҳаёт”, “Оқ олтинни олтин қўллар яратади” ва “Беш йиллик илғорлари” каби темалардаги адабиётлар виставкаси ва библиографик обзорлар кишининг диққатини ўзига тортади.

Ҳа, совхоз ишчилар комитетига қарашли бу кутубхонанинг тилга тушишида, СССР қишлоқ хўжалиги министрлиги, ВЦСПС ва ВЛКСМ Марказий Комитетининг Ёрлиқлари билан тақдирланишида тиниб-тинчимас зиёкорнинг хизматлари катта. Матрёна опанинг 18 йиллик ҳалол меҳнатларини республика партия ва ҳукумати юксак тақдирлаб, у кишига Ўзўбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонини берди. Опа юксак ишончга астойдил меҳнат билан жавоб қайтармоқда. Айни дамларда ишчан мудира совет аъзолари ёрдамида “Буюк Ғалабанинг 30 йиллиги” ва “Улуғ Ватан уруши даврида Ўзбекистон” мавзусидаги темаларда стенд ташкил қилиш ҳамда китобхонлар конференцияси ўтказишни мўлжалламоқда.
Зиёкорлик йўлидаги эзгу ишларингизда муваффақият, Матрёна Димитриевна!
Одил ҲУСАНОВ.
1975 йил, 8 март.
1975 йил, 8 март.
Тўлқин ШЕРБОЕВ тайёрлади.