Президентимизнинг қарорлари турмушимизни яхшилашга туртки бўлмоқда
Яқинда Жомбой туман ички ишлар бўлими биносида жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М.Шерйигитов, жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Ғ.Негматов, Жомбой туман прокурори А.Турумов, туман прокурори ўринбосари З.Тўйчиев, Булунғур туман прокурори ўринбосари С.Каримов, Жомбой туман ИИБ бошлиғи С.Шавманов, Жомбой туман прокуратураси терговчиси Ф.Марданов, шунингдек бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сонли Фармони, “Суд–тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарори юзасидан маълумотлар берилиб, ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг билими ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланганлиги маълум қилинди.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси.