Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жомбой туман Ички ишлар бўлимининг биносида жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М.Шерйигитов, жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Г.Негматов, Жомбой туман прокурори А.Турумов, туман прокурори ўринбосари З.Туйчиев, Булунғур туман прокурори ўринбосари С.Каримов, Жомбой туман ИИБ бошлиғи С.Шавманов, Жомбой туман прокуратураси терговчиси Ф.Марданов, туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари, туман ИИО Пробация гуруҳи ходимлари, туман ИИБ ХООБ профлактика нозирлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сонли Фармони, “Суд–тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарори юзасидан маълумотлар берилиб, ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг билимини ошириш борасида, одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланганлиги маълум қилинди.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича
Булунғур туман суди раиси.