Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тумандаги “Улуғбек”, “Хўжамазгил”, “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғинида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Партия туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир жуда яхши йўлга қўйилган. Маҳалладан оиладан бошланаяпти тозалик, ободлик ишлари. Ёш авлодга она табиатни асраш, табиат билан дўстона муносабатда бўлиш ҳақидаги билимлар оиладан бошланади. Агар онани ўзи ариқдаги сувга чиқинди ташласа, сувга супрса бу оилада тарбия топган қиздан нимани кутиш мумкин. Қуш уясида кўрганини қилади-да.
Ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда аҳолининг тиббий маданиятини оширишда ҳар бир фуқаронинг масъуллигини ошириш, хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Ушбу ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатганларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Жасуржон БЕРДИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят
Кенгаши туманлараро ижрочи котиби