Самарқанд вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси вилоят Кенгаши,Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилоят Кенгаши,вилоят касаба уюшма бирлашмаси Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг қўшма қарорига асосан вилоятда “Орастава сариштали хонадон -қут-барака манбаи” шиори остида маҳаллалар ва хонадонларда “Озодалик ва ободлик акцияси”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди.
Ушбу акцияни ўтказишда туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси туман Кенгаши, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, туман касаба уюшмалари Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорликда “Ораста ва сариштали хонадон -қут-барака манбаи” шиори остида “Озодалик ва ободлик” акцияси жойларда март-апрель ойларид аўтказилади.
Акцияни ўтказишданмақсад - аҳоли ўртасида хонадонларни намунали ҳолатга келтириш,озода ва саранжом-саришта тутиш кўникмасинишакллантириш, аҳолида хонадонюритиш ҳамда фуқароларнингтурмуш маданиятини юксалтириш,мазкур жараёнларда маҳаллалардаяшовчи хотин-қизларнинг масъулиятини, дахлдорлигини ошириш ҳамдабу борада намунали, деб топилган хонадонларни аниқлаш, рағбатлантириш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборатдир.
Акциянинг вазифалариқуйидагилардан иборат:
Биринчидан, маҳаллаларда озодаликва ободликни тарғиб қилиш ва таъминлашга кўмаклашиш, ҳар бир хонадонда, маҳалла, туман, шаҳарва вилоят миқёсида озодалик ва ободликнинг аҳамиятини тарғибқилиш.
Иккинчидан, оилаларда фарзандларнинг баркамоллиги, келажакда уддабурон, уқувлиуй соҳиби ва соҳибаси бўлиб етишишида хонадоннинг поклиги, тоза-озодалиги, софлиги алоҳида аҳамиятга эгаэканлиги, хонадоннинг саранжом-саришталиги оила аъзоларининг руҳий ҳолатига ҳам таъсир этишини аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб этиш.
Учинчидан, уй тутиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш - поклик, софлик, оиладаги қут-барака, фаровон, бахтли ҳаёт ва тинч-тотувликнинг гарови бўлиши билан бирга хонадон аъзоларининг бир-бирларига нисбатан ўзаро ҳурмати ва қадр-қимматининг манбаи эканлигини тушунтириш.
Тўртинчидан, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, маҳаллаларда намунали хонадонларн кўпайтириш орқали ҳар бир хонадон ва ҳудудни ободонлаштиришга эришиш, фуқаролар йиғинлари томонидан хонадонлар ва маҳалла ҳудудида тозаликни сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, томорқа экинларини экиш маданиятини тарғиб этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга ошираётган ибратли ишларва ижобий тажрибаларни оммалаштириш.
Бешинчидан, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, ёшлар ўртасида экологик таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишига доир тарғибот ишларини амалга ошириш.
Миллий қадриятларимизга доир азалий одат ва анъаналаримиз ушбу акцияда ўз аксини топган. Чунки, бизнинг халқимизда азалдан “Сариштали уй - фариштали уй”, “Тозалик - соғлик гарови”, “Ободлик кўнгилдан бошланади” каби шиорлар том маънода бизнинг ўзлигимизни англатиб туради.
Шундай экан, азиз тумандошлар, маҳалладошлар ушбу акцияда ҳар бир фуқаромизни фаол иштирок этишга чақирамиз!
Маҳбуба ҚУРБОНОВА,
туман хотин-қизлар
қўмитаси бош мутахассиси.