Соҳибкор маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши ташаббуси билан “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида ҳамда “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида китобхонлик танлови ўтказилди. Танлов қатнашчилари шарқнинг буюк алломалари, адиб ва мутаффакирлари, жумладан, атоқли ўзбек бахшиси Фозил Йўлдошнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимларини намойиш қилишиб, уларнинг шеър, рубоий ва ғазалларини ёддан айтиб беришди.
Танлов шартларини муваффақиятли бажаришган Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Аббос Абдуллаев биринчи, Мухлиса Аззамова иккинчи, 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадина Олишева учинчи ўринни қўлга киритишди.
11-МТМ тарбияланувчилари, “Чавқи ниҳоллари” болалар фольклор-этнографик жамоаси ҳамда бахши Шерқўзи Норбековнинг бадиий чиқишлари томошабинларга завқ бахш этди.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Зафар ҒАФФОРОВ.