“Диёр” ўйингоҳида туман ҳокими кубоги учун футбол мусобақаси бўлиб ўтди.Унда корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимларидан таркиб топган 20 та жамоа ўзаро беллашдилар.
Туман молия бўлими футболчилари барча рақибларини доғда қолдириб, туман ҳокими кубогини қўлга киритишди. Иккинчи ўринни ИИБ футболчилари эгаллашди. Учинчи ўрин эса нефть маҳсулотлари корхонаси жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоаларга ва алоҳида чиройли ўйин намойиш этган футболчиларга “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши ярим ҳимоячи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши тўпурар” номинациялари бўйича фахрий ёрлиқлар, дипломлар ва эсталик совғалари берилди.
- Бу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад туманда оммавий футболни ривожлантириш, одамларни бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишга чорлашдан иборат, - дейди туман ҳокимлигининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича бош мутахассиси Бектош Қурбонов.
Раббим ҲОТАМОВ.