ёхуд уни сақлаб қолиш учун нима қилиш керак?
Тун. Адолат аянинг телефони жиринглади. Бемаҳалдаги қўнғироқ ҳар қандай кишини қўрқувга солади. Адолат ая телефон куёвидан эканини кўриб, оёқ-қўли титраб кетди. Шу кунларда қизи куёви билан тинч эмасди. Она кўнгли ҳар хил ўйга борди. Ўзини тутиб, зўрға жавоб берди. “Қизингизни олиб кетинг, жонимга тегди...”
У куёвининг гапини тўлиқ тушунмади. Қизининг йиғлаганию, куёвининг бақираётгани, болаларнинг чинқириғи қулоғига кирди. Деворга суянганча қолди...
Эртаси куни аянинг жанозасига қизи ва куёви ҳеч нарса кўрмагандек келди. Қариндош-уруғлар нима бўлганини ҳам билолмади. Сўраганларга юраги тўхтаб қолибди, дейишди... Аммо келин-куёвнинг ҳаёти кейинчалик ҳам тинчиб кетмади.
Аслида она вафотининг сабаби фарзандидан хавотир, тиниб-тинчимаган қизининг келажагидан қўрқув эмасмиди? Бутун қариндошлар, маҳалла-кўйга татийдиган бу каби уруш-жанжаллар кимнингдир умрига зомин бўлиши керакмиди?
Бахтнинг макони оила. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди, исботи эса бахт деганда забонимизга биринчи келувчи сўз бу – оила. Фарзандингизнинг кулгусидан то онангизнинг ғамхўрлигигача бахт.
Дунёга сиғмай кетганингизда, икки елкангизга дунё бор ташвишини юклаганда, ишдан, ўқишдан, керак бўлса, ҳаётдан чарчаганда оилангиз бағрида енгил, эркин, тетик бўласиз. Бу қулайлик эмасми?
– Психологик жиҳатдан ижтимоий мавжудот сифатида инсон тирик экан, бирор ижтимоий жамоага тааллуқли бўлиш эҳтиёжи мавжуд, – дейди амалиётчи психолог Жадида Муҳиддинова. – Агар бу эҳтиёж қондирилмаса, у ёлғизлик келтириб чиқарадиган қалб касалликларига мубтало бўлади. Оила эса тааллуқлилик “витамини”ни, яъни ҳиссини тўкис берувчи текин санаториядир. Инсон ҳурликка ва мустақилликка интилади, зеро унда шахсият, эгоистлик мавжуд. Оила эса уни ўзига боғлаб қўяди, қадрни, ғамхўрликни кўради. Бу ерда инсон суянчни, ҳамфикрни топади. Келишиш, муроса, ҳисоблашишни ўрганади. Бу боғлиқлик инсонни худбинлик, унинг ортидан келиб чиқувчи ҳайвонийликдан асраб турса, не ажаб. Бу боғлиқлик инсонга инсон бўлиш бахтини бериб туради.
Аммо, назаримда, айни тушунча ва миллий қадриятлар ўз қадрини йўқотаётгандек.
Сиз ҳали ўзингизни англамаган, чақалоқлик пайтларингизда қиш аёзида иссиқ чойшабга ўралган ҳолда, ҳеч нимани ўйламай, қўрқмасдан мазза қилиб ухлаётганингизни тасаввур қилинг. Шундай уйқу оилангиз бағрида бир умр шундайлигича қолади. Ҳеч бир хавфсизлик тизими оила ўрнини боса олмайди.
Дунё ўзгаради, одамлар ўзгаради, ҳаёт ҳам ўзгарар, лекин оила барқарор. Оила ўзгармас.
Тайм менежмент (вақтни бошқариш) илми инсоннинг ҳаёт сифатини таъминлашга қаратилган илм. Шу илм экспертлари оилага вақт ажратиш ва у билан бўлиш муҳимлигини таъкидлаган, ўзлари ҳам шунга интилган. Уларнинг айтишича, оилага етарли вақт ажратмасдан, муваффақиятга эришиб бўлмайди. Тайм менежментдан мақсад эса ҳаёт сифати ва муваффақият.
Оиласиз муҳаббатга эришиш ва уни ҳис этишнинг иложи бўлмаса керак. Онангиз ёки аёлингиз томонидан сиз учун дамланадиган чой, отангиз ёки акангиз томонидан сиз учун суриб қўйиладиган оғир стол, касаллигингизда атрофингизда парвона бўлувчи опа-сингилларингиз… Гарчи оилада ҳеч ким бир-бирига муҳаббатини айтмасада, гарчи оилада уруш-жанжаллар ҳам бўлиб турсада, оила аъзоларининг муносабатларидан муҳаббат топиш мумкин. Оила – муҳаббат дегани.
Доимо таяна оладиган, ишонса бўладиган, умиднинг охирги учқунлари доимо қадаладиган, бутун дунё сизни сув остига ғарқ қилаётган бир даврда «оила» оролчасига чиқиб олишингиз мумкин. Эслаб кўрингга, оилангиз сиз учун доимо қутқарув халқаси бўлган.
Оиладаги тарбияли деган “диплом”ни бошқа ҳеч ким ва ҳеч қаерда бермайди.
Шундай экан, нега оилалар емирилмоқда? Ажримлар, тушунмовчиликларнинг кўпайиши, оилавий қадриятларнинг путур етишига сабаб нима? Биргина ажримлар масаласига тўхталамиз.
Бугунги кунда оилалар ажримининг ошиб бораётгани аниқ ҳолат. Маълумотларга кўра, республика бўйича 2019 йилниг 11 ойида 277,4 минг никоҳ қайд этилган бўлса, 28,7 минг оила ажрашган. Бу янги тузилган ҳар 10 оиладан биттаси ажрашди, дегани. 2020 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича ФҲДЁ органлари томонидан 7,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳудудлар бўйича энг кўп ажримлар Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд, Тошкент вилоятларига тўғри келаяпти.
Оилавий ажримларга олиб бораётган сабаблар турлича. Бунга уй-жой, ишсизлик, моддий етишмовчилик, ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр бўлмасдан оила қуриши, эр ёки хотиннинг ишлаш учун бошқа мамлакатларга кетиб қолиши, оилада маънавий-ахлоқий муҳитнинг ёмонлашуви, ташқаридан бошқа шахсларнинг аралашуви сабаб бўлиши мумкин. Юртимизда бу муаммони ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, барча ажримларнинг тенг ярмида сабаб ёшларнинг бир-бирини тушунмаслиги, ҳаётга, оила масаласига енгил қараши экан.
Ажримдан кейинги энг катта келишмовчилик, ғавғоларга сабаб бўладиган масала бу – уй-жой. Ушбу масала ҳам турли келишмовчиликлар, жанжалларга, кези келганда, ўта оғир жиноятларга сабаб бўлаётгани ачинарли. Бу инсон қадр-қимматининг ҳам тушиб кетаётгани, инсоний фазилатлар ўрнини иллатлар эгаллаётганини кўрсатади.
Бизнингча, аввало, никоҳ қайд этилишидан аввал ёш оила яшайдиган манзил аниқ бўлиши керак ва ажрим юз берса аёл ёхуд болаларнинг келажаги кафолатланиши керак. Шунда эҳтимол, ажримлар, хиёнатлар камайган бўлармиди?!

Барно МЕЛИҚУЛОВА,
ЎзА мухбири
ЎзА мухбири