2-умумий ўрта таълим мактабида таълим-тарбия олаётган 70 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда уй таълимида таҳсил олувчи ўқувчиларга давлатимиз томонидан совуқ мавсум олдидан қишки пойабзал, куртка ва бош кийими берилди.
Мактабимизда жами 1260 нафар ўқувчи таҳсил олади, - дейди маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қаҳрамон Муратов. - Шундан етмиш нафари эътиборга муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги интилувчан, тиришқоқ, дарсларни ўзлаштириши яхши, умуман олганда фаол ўқувчилардан. Кам таъминланганлиги сабабли давлатимиз томонидан ана шундай эътибор қаратиляпти. Бу эса уларнинг таълим-тарбиясига давлатимизнинг ғамхўрлигидир.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.