Яқинда 2004-2005 ва 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Тайлоқ туман ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди. Унда асосан 36-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан ташкил топган туманимиз вакиллари ҳам иккита жамоа бўлиб муваффақиятли иштирок этишди. Иккинчи ва учини ўринларни қўлга киритган футболчиларимизга мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Анвар ЮСУПОВ,
БЎСМ катта услубчиси.