Тайлоқ Олимпия заҳиралари коллежида 2005-2007 йилларда туғилган болалар ўртасида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган очиқ чемпионатда туманимиз вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Вакилларимиз ўз вазн тоифалари бўйича тўртта биринчи, учта иккинчи ва тўртта учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Жумладан, Абдулла Амонов, Отажон Яхшилиқов, Асатулла Мархатов, Ҳусан Искандаровлар биринчи, Илёс Исоқов, Озодбек Ўролов ва Дилнур Собиржоновлар иккинчи, Ҳасан Шавкатов, Фирдавс Ҳожимуродов, Дилмурод Сулаймонов ва Жавоҳир Шодиёровлар учинчи ўринни забт этишди.
Ғолиблар очиқ чемпионат ташкилотчилари томонидан тақдирландилар.
Зафар ҒАФФОРОВ.