Янгиобод МФЙ фуқароси Умида Умарова оиласида уч нафар ёш фарзандларини тарбиялаш билан биргаликда енг шимариб катта ишга киришиб кетди. Таниш-билишлари, маҳалла фаоллари маслаҳати билан ўз уйида жўжа боқишга бел боғлади. Самарқанд туманидаги “Навобод наслли паррранда” МЧЖ мутахассиларидан жўжани парваришлаш, уларни меҳр билан боқиш сирларини ўрганди. Шартнома асосида 1000 бош жўжани боқишга киришди.

ҚИМИРЛАГАН ҚИР ОШАР...
- Бир кунлик жўжаларни 5000 сўмдан сотиб олдим, - дейди Умида Умарова. - Жўжаларнинг махсус емиши, озиқ-овқатларини рацион асосида бериб бордим. Натижа ёмон бўлмади. 35 кун деганда жўжалар тайёр бўлди. Ҳар бири 2-2,5 кило тош босди. Етилган жўжаларни бозорга чиқардим. “Грил табак” ишқибозлари, мутахассислари ва мижозлар уйимиздан нақд пул ҳисобига олиб кетишмоқда. Ҳар бир вояга етган жўжаларнингўртача нархи 45-50 минг сўмдан сотилмоқда.
- 3 ойдан буён жўжа боқаётган Умида Умароваларнинг оилавий аҳволи анча яхшиланиб қолди, - дейди Янгиобод МФЙ раиси Гулсара Усмонова. - Қани энди, иш йўқ деб, осмонга қараб юрган фуқароларимиз ҳам Умида Умаровадан ўрнак олсалар нур устига нур бўларди. Бекорга айтилмаган экан, “Қимирлаган қир ошар”, деб. Раббим ҲОТАМОВ.