АМИР ТЕМУР МФЙ ЯНГИЛИКЛАРИ
Республика маҳаллалар Кенгаши, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” маркази фаолларининг мурожаати асосида Амир Темур МФЙ марказида йиғилиш бўлиб ўтди.
Маҳалла фаоллари, нуронийлар, профилактика нозири, “Бувижонлар мактаби” аъзолари ва маҳалла фаоллари иштирок этган бу йиғилишда Амир Темур МФЙ раиси Норбуви Умарова Мурожаатномани ўқиб эшиттирди ва унинг моҳияти, мақсадини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб берди.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олдилар.
*****
Амир Темур МФЙ ҳудудидаги “Янги қурилиш” кўчасида яшовчи тадбиркор Муҳаббат Эшбекова ўз ҳисобидан ҳовлисида “Кўзмунчоқ” номли оилавий нодавлат мактабгача тарбия ташкилотини ишга туширди.
25 нафар болага мўлжалланган ушбу МТТда болажонлар учун ҳамма шароитлар яратилган.
*****
Тадбиркор Искандар Ҳакимов ўз ҳисобидан маҳалла ёшлари учун Ғафур Ғулом кўчасида мини футбол майдонини ишга туширди.
Шунингдек, яна бир маҳалла жонкуяри, тадбиркор Матлуба Эсонбоева шижоати билан Фозил Йўлдош кўчасида 100 миллион сўм кредит ҳисобидан яна бир мини футбол майдони ишга туширилди.
Норбуви УМАРОВА,
Амир Темур мфй раиси.