Ишлайман деганга иш кўп. "Олма пиш, озғимга туш" деб ўтирган билан одамнинг бири икки бўлмайди.
- Ўз оиламиздан бир мисол келтираман. 4 нафар ўғилларим ва бир нафар қизим билан ўзаро оилавий маслаҳатлашиб, ўзимизга яраша иш топдик. Президентимизнинг қарорлари ва фармонларидан хулоса чиқариб қуёнчилик билан шуғулланишга қарор қилдик. Интернет тармоғи орқали қуёнчиликни ривожлантиришнинг ўзи хос сирларини билиб олдик. Дастлаб қуён боқиладиган жойни – катакларни юқори технологиялар асосида қуришга киришдик. Ўғилларим Азамат ва Акрамлар қуён боқиладиган катакларни замон талаблари асосида қуришди. Ем ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуналар ясашди.

Жой тайёр бўлгач Франциядан хиколь, Италиядан италян ва Россиядан белька зотли великан қуёнчилик фермаларининг ҳар биридан 20 бошдан энг зотдор қуёнларни сотиб олдик. Франция, Италия ва Россиялик мутахассислар келиб, Самарқанд шаҳрида бир ҳафта давомида қуёнчиликнинг асослари ва уларни парваришлаш ҳақида ўқув машғулот ўтказиб кетишди. Ўз ҳисобимиздан 2018 йилнинг август ойида ишга туширилган мини қуёнчилик фермамиз бугунги кунга келиб ривожланиб кетди. Қуёнларимиз сони мингдан ошди. Республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан қуён боқишга қизиқувчи харидорлар қуёнларимизни олиб кетишмоқда. Шунингдек, вилоятимизнинг Пастдарғом, Самарқанд, Иштихон, Тайлоқ туманларидаги мижозларга 2000 бошдан ортиқ қуён сотдик.
Айни пайтда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан 100 бошдан қуён олиш истагини билдирган мижозлар ўз ҳисобларидан сотиб олиб кетишди. Қуёнчилик сердаромад соҳа бўлиш билан бирга тез кўпаяр экан. Ҳар 28 кун деганда она қуёнлар 100 га яқин болалайди. Эркак қуёнларни Самарқанд шаҳрининг темир йўл вокзалидаги махсус қуён гўштидан 32 хил таом тайёрлайдиган ресторанга топширамиз, улар билан шартнома тузганмиз. Бир кило қуён гўштининг нархи 40.000 сўмдан сотилмоқда. Туғиш арафасида турган қуёнларнинг ҳар бирининг нархи 150 минг сўм. 100 бош она қуён наслни кўпайтириш учун боқилмоқда. Қуёнларни боқиш ва парваришлаш ишларини оила аъзоларимиз бир ёқадан бош чиқариб ишлашмоқда. Бу ишларда невараларим Шоҳруҳ, Алижон, Шоҳжаҳон ва қизимиз Нозималар яқиндан ёрдам беришмоқда. Қуёнчиликка меҳр қўйган маҳалладошларимидан 10 нафарига 10 бошдан қуён тарқатдик. Қуёнларимиз асосан беда, маккажўхори, сули, арпа, буғдой каби 12 хил маҳсулотлардан тайёрланган емиш билан озиқлантирилмоқда. Эркак, она қуён ва болалари учун алоҳида рациондагиемишлар махсус янчиш ускуналарида тайёрланади.

Раббим ҲОТАМОВ.