Ёшлигидан спортнинг юнон-рум курашига меҳр қўйган Миржаҳон Саъдинов 55-умумтаълим мактабининг 6-синфида аъло баҳолар билан ўқийди. 3 йилдан буён мураббийи Раббим Ташанов раҳбарлигида юнон-рум курашининг ўзига хос сирларини қунт билан ўрганиб келмода. Ўтган давр мобайнида Миржаҳон полвон туман ва вилоят биринчиликларида, кўплаб хотира ва халқаро мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, тенгдошлари ва мураббийларининг, кураш ишқибозларининг олқишига сазовор бўлди. Спорт соҳасида қўлга киритган ютуқларидан 100 га яқин 1, 2 ва 3-даражали дипломлар, фахрий ёрлиқлар, медаллар шодаси ва эсдалик совқалари гувоҳлик бериб турибди.
- Ўғлимизни болалигидан курашга қизиқтирган эдим, - дейди Миржаҳон полвоннинг отаси Маъруфжон ака. - Шу сабаб ҳам у спортнинг юнон-рум кураши турига қизиқиб қолди.
- Машғулотларни қолдирмайди, фарзандимизнинг спорт билан шуғулланиши аввало ўз соғлиги учун фойда бўлса, сўнгра мактабдан бўш пайтларида вақтини беҳуда ўтказмаслигига асос бўлади, - дейди Миржаҳоннинг онаси Шоҳида опа. - Туман миқёсидаги бўлиб ўтадиган ҳамма мусобақаларга шу ўғлимиз туфайли отаси билан биргаликда борамиз. Унинг ғалабаларидан албатта руҳланамиз.
- Келгусидаги ниятларим жуда катта, - дейди ёш полвон Миржаҳон Саъдинов, - тилларда достон бўлган полвон ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев каби Осиё ва Олимпиада ўйинларида, жаҳон биринчилиги мусобоқаларда иштирок этиб, юртимиз байроғини янада баландроқ кўтариш ниятидаман.

Раббим ҲОТАМОВ.