АБОРКАТ ЁКИ БОРКАТ - БУЛУНҒУР
Бугунги Булунғур тумани ва шаҳри тўғрисидаги илк, тўлиқ бўлмаган манбалар Х асрда, Боғдодда яшаб ижод қилган араб географ олими – Ибн Ҳавқалнинг “Китоб сурат ал-ард” – “Ернинг сурати китоби” (Мовароуннаҳр, Ўз.М.Э. нашриёти, Т., 2011)да узуқ-юлуқ ҳолларда учрайди.
Сайёҳ – Ибн Ҳақвал (тўлиқ исми Абдул Қосим Муҳаммад ибн Ҳақвал ал-Маусилий ан-Насибий, туғилган йили номаълум, 976 йил Боғдодда вафот этган) ўзидан олдин яшаб ўтган Абу Абдуллоҳ ал-Жаҳоний, Ибн Хурдодбеҳ Қудома ибн Заъфар ва бошқа олимларнинг географик асарларини ўрганиб, 331 (942-43) йили, рамазон ойининг 7-куни ўтганда саёҳатга чиқади.
Саёҳати давомида у Абу Исҳақ ал-Истахрий билан учрашган ва унинг географик асари билан танишган. 367 (977-78) йилларда у ал-Истахрий асаридан кенг фойдаланган ҳолда “Китоб сурат ал-ард” номли асарини ёзиб тугатган.
Ал-Истахрийнинг Мовароуннаҳр харитасида “... ўнг қисми тепасида учта тоғ тизмаси чизилган, уларнинг ёнида Биринчи ал-Буттам, Иккинчи ал-Буттам ва Учинчи ал-Буттам деб ёзилган. Учинчи ал-Буттамдан Жан (Искандар – С.Ж) кўҳга қуйилувчи тўрт дарё оқиб чиқади. У суратнинг биринчи қисмида жойлашган Бухоро шаҳрига оқиб борувчи дарё (Зарафшон) оқиб чиқади. Дарёнинг тепасида суратнинг бошқа тарафида Самарқанд шаҳрининг номи кўринади. Унинг чап томонида Аборкат (Булунғур) шаҳри жойлашган (11-б). Демак, бу биз билган бугунги Булунғур шаҳрининг бундан олдинги олтинчи номидир. Уни мен З.М.Бобурнинг “Бобурнома”, М.Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи”, Ш. Али Яздийнинг “Зафарнома” асарларини ўқиб, уларда кўрсатилган жой номларини Булунғур шаҳри ўрнига таққослаб, жой номлари ўзгарса-да, бу тарихий Булунғур деган хулосага келганман.
Ибн Ҳақвал ўз қитобида “Уларнинг сувлари ас-Суғд (Зарафшон) дарёсидан оқиб келади. Бу дарёнинг боши – ал-Буттам (Туркистон ва Зарафшон) тоғларида, ас-Сағониён (Ҳисор) орасидадир. Унда Жан (сўғдча “сув”, “сой”) номли (Искандар) кўлга ўхшаш бир сув ҳавзаси мавжуд бўлиб, унинг атрофида қишлоқлар жойлашган. Бу ноҳия (туман) Баргар (Фолғар) деб аталади. Сув тоғлар орасидаги ўша ноҳиядан оқиб чиқиб, Бунжикат (Панжикент)га, кейин эса Варағсар (сўғдча) – “Тўғонбоши” маъносини англатадиган (Работхўжа номли) бир ерга етиб боради. Бу ердан Самарқанд ариқлари (Булунғур ҳам – С.Ж) ажралиб чиқади. Водийнинг ғарбий-шимолий қисмидаги (Самарқанд томондаги) рустоқ (туман)лар, уларга бевосита туташади.
Водийнинг шарқий қисмидаги ариқлар эса Варағсар қаршисидаги Ғубор (?) номли ердан бошланади. Чунки айнан шу ерда тоғлар айрилиб, экин экиш ва ариқлар ўтказиш мумкин бўлган ерлар бошланади.
Ғубор ариғидан оқиб чиқадиган ариқлар қуйидагилар: Наҳр Иштихон (Оқдарё), Наҳр ас-Синовоб (Сиёҳоб) ва Наҳр Бузможан (сўғдча “жан” – “сой”, “ариқ”) – Булунғурдир. Бузможан ариғи ундан пастроқда, шаҳар томонда жойлашган Бузможан рустоқини суғоради” (57-59-б) деб ёзган.
Яна Ушрусана (Самарқанд ва аш-Шош орасида жойлашган) тарихий вилоят. Манбаларда унинг номи Усрушона, Сурушона, Сутрушона ва Шурусана шаклларда ҳам қайд этилган. Бу вилоятнинг номи буддавий худолардан бирини англатувчи санскритча “сутурсан” сўзи (билан) боғлиқ бўлиши мумкин. Уйғур ёзувида ёзилган буддавий мазмундаги бир қўлёзмада Сутрасан номли шаҳар қайд этилган бўлиб, унинг номи санскритча (ҳиндча) “Сударсана” сўзидан ясалган. Қадимги юнон манбаларда Усрушана тоғлари “Қояли тоғлар” ёки “Окс тоғлари” деб қайд этилган. Араблар Усрушанага бир неча бор юриш қилганлар, лекин 208 (822-23) йилларгача уни батамом фатҳ эта олмаганлар. Буни биз Тоҳирхўжанинг “Самария” (Т., “Камалак”, 1991, 20-б) китобидаги “Бу вилоятнинг шимол томондаги тоғ Худдин (Ғўбдин) аталади, (шу муносабат биланким) ислом дини тарқалаётганда бу тоғ эли ўз майиллари билан мусулмон бўлганлар”, деган жумлада ҳам кўрамиз.
Бу тарихий вилоят (ҳозирги Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, шунингдек, Тожикистоннинг Ўратепа ва Хўжанд вилоятлари, Самарқанднинг Жиззахга туташ ерларини ўз ичига олган) – бу бир вилоятнинг номи, худди ас-Суғд ҳам вилоят номи бўлганидек. Лекин унда бу номли шаҳар йўқ. Уни ҳар томондан Мовароуннаҳрнинг бошқа вилоятлари ўраб туради: шарқдан Давон (Фарғона) ва Фомир (Олой)нинг бир қисми, ғарбдан – Самарқанд ҳудудлари, шимолдан аш-Шош ва Фарғонанинг бошқа қисми, жанубдан эса Кеш (Шаҳрисабз), ас-Сағаниён (Ҳисор), Шумон (Регар тумани), Вошжирд (Вошкирд шаҳри) ва ар-рошт (Гарм)нинг баъзи ҳудудлари туташган.
Унинг энг катта шаҳри ушрусаналиклар тилида Бунжикат (Ўратепа шаҳри) деб аталади. Ҳукмдорлар яшайдиган бош шаҳар Бунжикатдир. Бу шаҳардаги эркак аҳолининг сони тахминан 10 000 кишини ташкил этади. Бинолари пахса ва ёғочдан қурилган” (68-б) деб берган. Чунки у вақтлар эркакларга эътибор берилган ва уларнинг ҳисобида аҳоли сони аниқланган.
Дарё (Зарафшон)нинг шимолий томонидаги рустоқлардан энг юқоридагиси – Ёрқат (Ғаллаорол) бўлиб, у Ушрусана вилояти чегарасида жойлашган. Унда жомъе масжиди йўқ. Унинг суви табиий манбалардан келади, шунинг учун аҳоли ас-Суғд дарёсига бормайди (чунки, китоб ёзилган вақтларда ҳали Туятортар қазилмаган эди – С.Ж). У ерда лалмикор ерлар ва сойларнинг суви билан суғориладиган ерлар (Бахмал тумани – С.Ж) бор.
Ундан кейин Ёркат (шевада Жаркат) рустоқига Самарқанд томондан Бузможон номли рустоқ туташади, унинг бош шаҳри Аборкат деб аталади. У ас-Суғд дарёсининг шимолидаги энг катта рустоқдир. Унинг катта қисмини қишлоқлар ташкил этади. У Ғубордан Самарқанд яқинидаги ер томонига бир кунлик йўл (бир кунлик йўл тахминан 40-45 км – С.Ж) масофага чўзилган, кенглиги ҳам шунча, (63-б) деб кенгроқ изоҳлаган.
Яна ва алоҳида, Аборкат ёки Боркат (Булунғур шаҳри)га тўхталиб, - Самарқанддан 4 фарсах (тош) – масофа (32 км)да жойлашган шаҳар. Исломдан олдин бу шаҳар Усрушонага қарашли бўлган, кейин маъмурий жиҳатдан Самарқандга ўтган. Унинг қолдиқлари Самарқанднинг шимоли-шарқидаги Оқтепамитан қишлоғи ёнида жойлашган” (210-б) деб изоҳланган.
Бу ердаги Боркат (арабча, бор - мева, кат - шаҳар) – исломдан олдинги, Бузможан – мўғуллар вайрон қилган, Шероз – А.Темур бино қилган, Ростовцево (Ростоп) – рус босқинчилари қурган, Красногвардейский – қизиллар ном қўйган ва Булунғур мустақилликдан сўнг номи ўзгариб келган битта шаҳардир.
Боркатнинг иккинчи номи ундан қадимийроқ, уни суғдлар “абор” – юқори, “кат” – шаҳар – юқоридаги шаҳар деб атаган экан.
Асосийси, ота-боболаримиз шу биргина Боркат номи орқали қадимий Булунғур чўлидан то бугунги Булунғур ва унинг келажакда қандай бўлишигача иқтисодий географик жиҳатдан кўрсатиб баҳолаб кетган экан.
Яна бир қизиқ ҳолат, айнан бугунги Россия Президенти В.Путиннинг (учрашувларининг бирида) Ўзбекистон Президенти И.Каримовдан Булунғур узум-боғлари ҳақида қизиқиб, “ҳалиям борми?” деб сўрашини қандай тушуниш керак?
Демак, бу оддий гап эмас. Халқаро даражадаги долзарб мавзуга айланиб бўлган. Лекин... кимлардир уни (Булунғур боғларини) унутганда ўхшайди. Бу ўрганишга арзигулик тарихий Боркатдир.
Уни Ўзбекистон халқ шоири М.Юсуф сўзи билан:
“Сени билганларга қиламан таъзим,
Сени билмаганга раҳмим келади” – деб изоҳлаш мумкин.
Чунки Булунғур – тарихан, табиий ва иқтисодий географик жиҳатдан энг қулай ва бой имкониятли ҳамда ўта сирли жой. Уни билиш учун ўткир ва синчков кўз ҳамда чуқур таҳлил қила оладиган ақлли (маслаҳатчилар) – эксперт географлар (АҚШдаги сингари) бўлиши керак. Шунда Булунғур тарихий номи маъносига мос, Ўзбекистонда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган туман бўлади.

Сафарали ЖАЛИЛОВ.
13-умумтаълим мактабининг
олий тоифали ўқитувчиси.