Самарқанд шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган вилоят биринчилигида туманимиз ёш шахматчилари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. 46-умумтаълим мактабининг 8 ва 10-синф ўқувчилари – Нафиса ва Зебинисо Исматовалар ўз тенгқурлари билан бўлган баҳсларда ғолиблик учун курашда учинчи ўрин соҳиби бўлишди.
Ғолиб ўқувчиларимиз мусобақа ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирландилар.
Фахриддин ХУДОЙҚУЛОВ,
туман БЎСМ услубчиси.