Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув-спорт техника клубида умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ёш спортчилар ўртасида ҳаво милтиғидан отиш бўйича мусобақа ўтказилди. Унда 1 ва 55-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўзаро баҳс юритишди.
1-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Нодир Эргашев биринчи, 55-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ҳумоюн Шавкатов иккинчи, 1-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Нилуфар Исканов учинчи ўринни қўлга киритишди.
Ғолиблар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Дилноза НОРМАТОВА.