Газетамизнинг “Сарғайган саҳифалар” рукни остида бериб борилаётган мақолаларнинг навбатдагиси ўз вақтида газета ривожига муносиб ҳисса қўшган, туркум мақола ва очерклари билан ўқувчилар кўнглидан жой олган, 15 йил собиқ “Коммунист”, ҳозирги “Булунғур ҳаёти” газетасида муҳаррирлик қилган истеъдодли журналист, меҳрибон ва талабчан раҳбар Йўлдош Отамуродов қаламига мансуб. Унинг собиқ “Коммунист” газетасининг 1978 йил 7 сентябрдаги 108-сонида чоп этилган “Ҳалол меҳнат, ҳамжиҳатлик – ғалаба!” номли репортажини эътиборингизга ҳавола этамиз.
“БУЛУНҒУР ҲАЁТИ” ГАЗЕТАСИНИНГ 90 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН
ҲАЛОЛ МЕҲНАТ, ҲАМЖИҲАТЛИК – ҒАЛАБА!
Навоий номли совхоз маркакзига кириб боришда йўлнинг ўнг тарафидаги 10 гектарлик токзор. Шпаллерларга кўтарилган ток қатор ораларида жўшиб ишлаётган кишиларга эътибор бермай бўлмайди. Пайкал оралаб, теримчилар билан саломлашдик, ҳорма-бор бўл қилдик. Меҳнатда чиниққан ишчиларнинг ғайрати жўшқин, диллари қувончга тўлиқ, руҳлари тетик.
Ҳа, қувонмай бўладими?! Қаҳратон қиш совуғи, баҳорнинг турли инжиқликлари, саратоннинг жазирама иссиғи демай қилинган меҳнатлар зое кетмабди. Пайкалларда планнигина эмас, мажбуриятни ҳам бемалол қоплайдиган даражада ҳосил етишган. Сентябрь қуёшидан нур эмиб, қанд боғлаган узумлар товланади.
Ҳа, қувонмай бўладими?! Қаҳратон қиш совуғи, баҳорнинг турли инжиқликлари, саратоннинг жазирама иссиғи демай қилинган меҳнатлар зое кетмабди. Пайкалларда планнигина эмас, мажбуриятни ҳам бемалол қоплайдиган даражада ҳосил етишган. Сентябрь қуёшидан нур эмиб, қанд боғлаган узумлар товланади.
Пайкалда теримчилар кўплигини кўриб, бригада бошлиғидан сўрадик:
- Ишлаётганларнинг ҳаммаси шу 3-бригаданинг ишчиларими?
- Йўқ, бошқа бригаданинг ишчилари ҳам бор, - жавоб берди бригадир.
- Ишлаётганларнинг ҳаммаси шу 3-бригаданинг ишчиларими?
- Йўқ, бошқа бригаданинг ишчилари ҳам бор, - жавоб берди бригадир.
Суҳбат чоғида: “Ҳалол меҳнат, ҳамжиҳатлик – ғалаба!” деган фикр келди кўнглимизга. Ишни йил бошиданоқ КПСС Марказий комитети, СССР Министрлар Совети, ВЦСПС ва ВЛКСМ Марказий Комитетининг Мактуби асосида ташкил этган совхознинг ҳамма бўлим ва бригадаларида зарбдор йилда барча экин турларидан мўлжалдаги ҳосил етиштирилди. Эндиги вазифа қатра-қатра тўкилган беҳисоб пешона терлари самараси бўлган мўл-кўл ноз-неъматни тез фурсатда, нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишдан иборат.
Сабзавот ва бошқа экинлар ҳосили пешма-пеш пишиб етилаверади, дейишди хўжалик раҳбарлари. Узум эса, бирдан пишади. Шунинг учун бошқа экинлар ҳосилини ҳар бир бригада ишчиларининг маълум қисми пишганини пишгандай териб топшираверишсин.
Узум териш учун бўлса, ҳар бир неча бригадаларнинг энг илғор ишчиларидан махсус группалар ташкил этиш зарур. Кучлар ана шундай бир жойга тўпланганда терим суръати ошиши билан бирга транспорт воситаларидан фойдаланишда ҳам самарадорликка эришиш мумкин.
Ҳаммага маъқул тушган фикр амалга оширилди. Юсуф Исмоилов бошқарувчи бўлган 1-бўлим ишчилари ҳам узумни ҳамжиҳатлик билан тера бошладилар. Бу чиндан ҳам кутилган натижаларни бераётир. Тез кунда Абдушукур Маматов бошлиқ бригада токзорлари ҳосили йиғиштириб олинди. Узум териш кўп ўтмай Ғани Қудратов, Насибали Сулаймонова бошлиқ бригадаларда ҳам тугалланди. Планлар ошириб бажарилаётир. Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутати ўртоқ Н.Сулаймонова бошлиқ бригадада ҳосилдорлик қарийб 100 центнерга етди.
Ғалаба рапортига имзо чекиш навбати энди А. Қаршиев бошлиқ бригадада. Бригада ишчилари план бўйича эл дастурхонига 21 гектар токзорнинг ҳар бир гектаридан 66 центнердан, жами 110 тонна узум етказиб бериши керак. Қалби ватанпарварлик ишқи билан ёнган соҳибкорлар 170 тонна ноз-неъматармуғон этишмоқчи.
Кўзимиз пайкал четидаги Кўчма Қизил байроққа тушди. Ол байроқ мисолида ҳамжиҳатликнинг чинакам мустаҳкамлигини ҳис этдик. Н. Сулаймонова бошлиқ 6-бригада ишчилари узум теришда шу бригадада ҳам пешқадамлик қилишаётган экан. Бригаданинг социалистик мусобақа ғолиби бўлишида эса, кунлик узум териш нормасини мунтазам равишда 1,5 – 2 ҳисса бажараётган меҳнатсеварлардан Муслима Сулхонова, Ўрозгул Қаҳҳорова, Жамила Усанова, Бувсолиҳа Қурбонназароваларнинг катта ҳиссалари бор.
Узум теришда 4-бригада ишчиларидан Ҳилпин Абдуғаниева, Қаршигул Абдураҳмонова, Улмон Сувонова, Ойсафар Абдураимовалар ҳам илғорлар сафидан боришаётир. Ноз-неъъматларни пайкаллардан тезроқ йиғиштириб олиш учун бошқа ҳамма кишилар ҳам уюшқоқлик билан меҳнат қилишаётир. Хадича Маматова, Мукаррама Ўролова, Норой Эшмаматовалар эса шу 3-бригада пешқадамлари.
Узум теришда 4-бригада ишчиларидан Ҳилпин Абдуғаниева, Қаршигул Абдураҳмонова, Улмон Сувонова, Ойсафар Абдураимовалар ҳам илғорлар сафидан боришаётир. Ноз-неъъматларни пайкаллардан тезроқ йиғиштириб олиш учун бошқа ҳамма кишилар ҳам уюшқоқлик билан меҳнат қилишаётир. Хадича Маматова, Мукаррама Ўролова, Норой Эшмаматовалар эса шу 3-бригада пешқадамлари.
Абдурайим Қаршиевнинг ўзи ҳам хўжаликнинг энг тажрибали бригадирларидан. Суяги меҳнатда қотган асл деҳқон кетмон чопиб катта бўлган. Сўнг тракторчилик касбини эгаллаб, бир неча йил техника рулини бошқарди. Ишининг кўзини билган тракторчи йигитни совхоз дирекцияси партия комитети билан маслаҳатлашган ҳолда 1973 йилда қолоқ бригадага етакчи қилиб тайинлаган эди. Коллектив ўша йилнинг ўзидаёқ қолоқликдан чиқиб олди. Илғорлар сафига қўшилган бригада белгиланган марраларни ҳар йили тўлиқ равишда эгаллаб келаётир.
Чинаккам жасорат майдонига айланган токзордан чиқар эканмиз, сўзи билан иши бир бўлган Навоийлик соҳибкорлар меҳнатига таҳсинлар ўқидик. Улуғ мақсадлар билан бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилаётган кишиларга улкан ишларида муваффақиятлар тиладик.
Йўлдош ОТАМУРОДОВ.
Тўлқин ШЕРБОЕВ оққа кўчирди.