У ҲАР БИРИМИЗНИНГ ЯҚИН ҲАМРОҲИМИЗ БЎЛСИН!
Туман Нуронийлар Кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда

Ахборот-кутубхона марказининг туман аҳолисига
М У Р О Ж А А Т И
М У Р О Ж А А Т И
Ўзбеклар азалдан китобсевар халқ. “Авесто”дек инсониятнинг бебаҳо дурдонасига айланган қадимий китоб ҳам, “Алпомиш”дек севги-садоқат, меҳр-оқибат ва жасоратни куйлаган достон ҳам, “Қутадғу билик”дек илм-маърифат намуналари ҳам, шу каби бошқа ўнлаб-юзлаб китоблар ҳам халқимизнинг ақл-идроки, илм-маърифати, маънавияти кўзгусидир. Ана шу каби сон-саноқсиз китобларни ўқиб, илм ва ҳаёт сабоқларини олган ал-Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Бобур каби кўплаб юртдошларимиз кейинчалик ўзлари ҳам жаҳон аҳлига илм-маърифат ва ҳаёт сабоқларини туҳфа этишди.
ХХ асрда ҳам, бугунги кунимизда ҳам ўзбек халқининг илм-фан ва адабиёт намояндалари бебаҳо илмий-адабий асарлар яратишиб, юртдошларимиз ва жаҳон китобсеварларига тортиқ этиб келишмоқда. Халқимиз эса ўз ижодкорлариники қаторида жаҳон адабиёти ва илм хазинаси дурдоналарига ҳам ташна. Илмий-адабий адабиётларнинг сара намуналарини доим ҳам қидириб топиш мушкул. Бу каби илмий-адабий дурдоналар кутубхоналардан жой олса, унга қизиққан китобхонларимизнинг эҳтиёжлари йўлида беминнат хизмат кўрсатган бўлур эди.
Биз баён этган фикрлар тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 13 сенятбрда “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 7 июнда эса “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” қарорлар қабул қилди.
Ҳар икки қарорда ҳам ёшларимиз маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, айниқса тўртинчи ташаббус саналмиш “ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида киторбхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш” муҳим ўрин тутади. Зеро, биз аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг китобга бўлган меҳрини, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг илмий-бадиий адабиётларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни уларга чуқурроқ сингдиришга эришишимиз ҳаёт талабига айланган.
Давлатимизнинг илмий, адабий, маънавий-маърифий сиёсатининг муҳим шартларидан бири – Ахборот-кутубхона маркази китоб фондини энг сара илмий, адабий, классик ва энциклопедик адабиётлар билан тўлдириш, жумладан фарзандларимиз онгини, маънавиятини сара миллий ва турли миллатлар адабиёти билан бойитиб боришга эришиш экан, бу эзгу ишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз керак.
Хўш, бу эзгу ишни қандай амалга оширамиз?
Туманимизда 182.000дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туман Ахборот-кутубхона марказининг китоб жамғармаси эса ҳозирда атиги 9255 та турли китоблардан иборат. Бу жуда кам кўрсаткич бўлиб, Ахборот-кутубхона марказининг китоб фонди, шунингдек моддий-техник базаси талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда. Фондни сара асарлар билан бойитиб бориш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур
маблағ ажратишда муаммолар борлиги Ахборот-кутубхона хизматини замон талаблари даражасида ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда. Бу муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш эса ёш авлодга панд-насиҳатлари, эзгу амаллари билан ибрат кўрсатиб келаётган нуронийларнинг, ёшларни илм-маърифат дурдоналари билан таништириб, ўқитиб келаётган туманимиз зиёлиларининг ҳиммати маҳсулига айланмоғи зарур. Шу кунларда ўтказилаётган «Меҳр ила китоб улашинг!» жамоатчилик акцияси худди шу мақсадга хизмат қилади. Бунинг учун уларнинг ҳар бири Ахборот-кутубхона маркази китоб фондига камида 10 донадан миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан, шунингдек, илмий-маърифий асарларидан совға сифатида тақдим этишса нур устига нур бўлур эди. Бу эзгу иш эса эртагаёқ, шунингдек, яқин келажакда ўз мевасини бериб, туманимиз китобсеварларининг эҳтиёжларини қондириш билан бирга уларни бадиий-илмий адабиётлар билан таништириб, онги ва маънавий дунёсини бойитишни таъминлаган бўлур эди.
Яқинда муҳтарам Президентимиз фаол ёш китобхонларимизга китоб ўқиб илмини ва маънавий дунёсини бойитганлиги, бу меҳнати меваларидан тенгдошларини ҳам баҳраманд этиб келаётганлиги учун “Spark” енгил автомашинаси тақдим этди. Сизларнинг ҳимматларингиз меваси бўлмиш сара китобларни ўқиб, илмий дунёқарашини, маънавий дунёсини бойитган Булунғур замини фарзандлари ҳам муҳтарам Президентимиз назарига тушиб, ана шундай эътиборга сазовар бўлсин!
Бундай эзгу ишдан четда қолманг, унга ҳар бирингиз ҳиммат кўрсатинг! Бу билан Сиз азизлар ёшларимизнинг, китобсевар халқимизнинг маънавиятини юксалтиришга, илмий дунёсини бойитишга ҳисса қўшган бўлур эдингиз.

Туман Нуронийлар Кенгаши,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,
туман Ахборот-кутубхона маркази.
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,
туман Ахборот-кутубхона маркази.