Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз таваллуди муносабати билан юртимизда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, бадиий кечалар ўтказилмоқда.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев очиб бериб, шоирнинг илм-маърифат ҳамда жаҳон адабиёти дурдонасига қўшган ҳиссаси тўғрисида тўхталиб ўтди.

Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри Фарид Расулов Алишер Навоий сиймосида гавдаланиб, шоирнинг ғазал ва рубоийларидан айтиб берди.
Шундан сўнг божхоначилар ҳам Навоий бобомизнинг ижодларидан парчалар ўқиб беришди.
Шундан сўнг божхоначилар ҳам Навоий бобомизнинг ижодларидан парчалар ўқиб беришди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати