ЯНА 20.000 КИТОБХОН ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ
Туманимизда ёшларнинг маданий-маънавий, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш каби 5 та муҳим ташаббусларни амалда бажариш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали 11261 нафар ёшлар қамраб олинган.
Хусусан, туманда “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида акция ташкил этилган. Акция доирасида бугунгача 15000 дан ортиқ китоблар умумтаълим мактабларига совға қилинган. 3500 дан ортиқ китоблар эса туман ёшларига бепул тарқатилган.
Китоб тарғиботи мақсадида 55 та маҳаллада “Бир фарзандга уч китоб” лойиҳаси бўйича китоб савдоси, ярмарка, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилган, “Китобхонлик” викториналарида 55 нафар ёшларга 600 дан ортиқ китоблар тарқатилган. Бундан ташқари, туман марказида “Китоблар олами” дўкони билан ҳамкорликда нафақат ёшлар, балки барча китобхонлар учун “Китоб ярмаркаси” ташкил этилган. Тадбир давомида 12000 га яқин бадиий ва илмий китоблар 2550 нафар китобхонлар томонидан харид қилинган. “Маънавият дарахтидан бир китоб совға” шиори остида 12 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож ёки ногиронлиги бор ёшларга 120 номдаги бадиий ва илмий адабиётлар совға тариқасида етказиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман марказида замонавий, барча қулайликларга эга “Ёшлар кутубхонаси” қурилиб фойдаланишга топширилди. Айни пайтда ушбу кутубхонада жаҳон ва ўзбек адабиётининг жами 4000 дан ортиқ сара намуналари мавжуд бўлиб, бир кунда 100-120 нафардан ортиқ китобхонларга хизмат қилмоқда. Кутубхона ахборот-коммуникация ва техник воситалари билан таъминланган. Шунингдек, ўқиш хоналари, муҳокама ва компьютер хоналари мавжуд. Кутубхонанинг тезкор Wi – ti тармоғи Ўзбекистон Миллий кутубхонасига тўғридан тўғри уланган, QR кодлари билан таъминланган. Жорий йил якунига қадар яна 20.000 нафар ёшларни китобхонликка жалб этиш режалаштирилган.
Маҳбуба ҚУРБОНОВА,
туман хотин-қизлар қўмитаси
раисининг ўринбосари.