Маълумки, 2017 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 7 июнда “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” Қарорлар қабул қилинган.
Қабул қилинган ҳар иккала Қарорда ҳам ёшларимиз маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, айниқса тўртинчи ташаббус саналмиш “ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш” муҳим ўрин тутади. Зеро, биз аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг китобга бўлган меҳрини, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг илмий-бадиий адабиётларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни уларга чуқурроқ сингдиришга эришишимиз ҳаёт талабига айланган. Давлатимизнинг илмий, адабий, маънавий-маърифий сиёсатининг муҳим шартларидан бири – Ахборот-кутубхона маркази китоб фондини энг сара илмий, адабий, классик ва энциклопедик адабиётлар билан тўлдириш, жумладан фарзандларимиз онгини, маънавиятини сара миллий ва турли миллатлар адабиёти билан бойитиб боришга эришиш экан, бу эзгу ишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор.
Шу боисдан ҳам ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида биз ҳам жойларда аҳоли ва ёшлар орасида қарорнинг мазмун-моҳиятини мунтазам тарғиб қилиш баробарида туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз. Шу мақсадда яқинда туман Ахборот-кутубхона марказига 50 дона сара китоблар жамланмаси топширдик. Тарғиботлар самараси ўлароқ айни пайтда туман Ахборот-кутубхона марказига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари саналмиш қимматли китоблар жамланмасини топшираётганлар сони ошиб бораётганлиги боис кутубхона бисотида китоблар кўпаймоқда.
Абдуқаюм ХУШБАҚОВ,
халқ депутатлари туман Кенгаши депутати,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
туман бўлими Кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари.