МУРОЖААТЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, масалаларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилнинг 18 июн куни Самарқанд вилоятидаги Ўз.Р Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири С.Пардаев ва АТБ Микрокредитбанк Самарқанд вилоят филиали раҳбари Б.Хусанов томонидан Булунғур туманидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида 15 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг кредит, ер, кадастр ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари кўриб чиқилиб, имтиёзли кредит ажратиш масаласидаги мурожаатлар жойида ҳал этилди ҳамда бошқа масалаларни қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фурқат ПИРИМҚУЛОВ,
Самарқанд вилоти Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири