Давлатимиз Раҳбари топшириғи асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан 2020 йил 10-13 ноябрь кунлари вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида Самарқанд вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида сайёр оммавий қабуллар ўтказилади.
Сайёр қабуллар жараёнида божхона соҳасига оид мурожаатлар кўриб чиқилади. Шунингдек, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоблар берилади ҳамда жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади.
Ушбу сайёр қабулларда Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Сафарбоев ҳамда вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салиховлар ҳам иштирок этишади.
Бугун сайёр қабул Самарқанд тумани вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси боғида ўтказилади.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати